Халқаро симпозиумга бағишланди

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган Халқаро симпозиумга бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган улкан маърифий ислоҳотлар жараёнида халқимиз манъавиятини, тарихий қадриятларга асосланган миллий тасвирий ва амалий санъатимизни юксалтириш ва мустаҳкамлашга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. […]