Шарқ Рафаэли

“Янги Ўзбекистон” ижтимоий-сиёсий газетасининг 2020 йил 10 октябрдаги 194-сонида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи директори Гулабза Қаршиева билан буюк мусаввир таваллудининг 565 йиллигини муносиб нишонлаш, бу борадаги Президент Қарори ижросини таъминлаш, Камолиддин Беҳзод ижодий меросини халқимизга янада кенг танитиш мавзуида олиб борилган суҳбат чоп этилди.