loader image

Рассомлар

Қиш манзаралари

Қиш ўзининг оппоқ қори билан дилларга эса беғубор туйғулар улашади. Кумуш қиш бу йил Нукусда қорнинг гашти билан дилларга қувонч бағишламоқда. Рассомлар – Тимур Сулаймонов ва Полатжон Абдрейимов қиш манзараларидан илҳомланиб, мато, мойбўёқни кўтарганича, табиат қўйнида ижодга шўнғишди…

Асрлар кўзгуси

«Академия» галереясининг гўзал зали мамлакат маданий ҳаётидаги қизиқарли ва аҳамиятли воқеага ўз эшикларини очди. Тарих ва санъат ихлосмандлари халқ рассоми, академик, профессор, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг ажойиб сиймоларини яратган Малик Набиевнинг бетакрор асарлари билан яқиндан танишишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан 2021 йил 3 майда тасдиқланган Чора-тадбирлар Режасига мувофиқ, ўзбек тасвирий санъатининг […]

Рассом таваллуди нишонланади

Шу йил октябрь-ноябрь ойи давомида ўзбек тасвирий санъатининг етук вакили, Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Аҳмедов таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Ўзбекистон Бош вазири томонидан тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, рассом таваллудига бағишланган тадбирлар доирасида Бадиий академия ҳамда қатор муассасалар ҳамкорлигида “Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Раҳим Аҳмедов ижодининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида илмий-амалий конференция, “Ҳаёт ва ижод” […]

Атоқли рассом таваллудига бағишланади

Аввал хабар қилинганидек,  жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланади. Атоқли рассом таваллудига бағишланган тадбирлар Дастури билан танишинг:

Болалар оромгоҳида маҳорат сабоқлари

Wест Cамп – Бўстонлиқ туманининг Хумсон тоғи бағрида 2010 йилда ташкил қилинган болалар соғломлаштириш оромгоҳи.  Оромгоҳда хордиқ чиқариш кун тартиби болалар учун қизиқарли яратилган. Улар кун давомида инглиз тилини ўрганишдан ташқари бадан тарбия машқлари, ақлни чархловчи турли машғулотлар билан шуғулланишади. West Camp оромгоҳи мутасаддилари томонидан таклиф қилинган Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,  рассом,  бадиий кулол […]

Сўлим табиат рассом нигоҳида

Юртимиз табиатининг рангларга бой манзаралари рассомларимиз ижодига илҳом манбаи бўлиб келган. Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосинов ёзнинг иссиқ кунларида Тошкент вилоятининг сўлим Чорвоқ ҳудудига ижодий саёҳат уюштирди. Академик рассомга Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими аъзоси Эркин Орол ва бошқа ижодкорлар хамроҳлик қилди. Рассомлар ижодий саёҳати давом этмоқда.

Атоқли рассомга эҳтиром

Жорий йил 9 июнь куни “Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 43-сон Баёни қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу мажлис баёни 2-иловаси билан ўзбек тасвирий санъати ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли рассомнинг бетакрор ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, таваллуд санасини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича Чора-тадбирлар Дастури […]

Боқий гўзаллик

Ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ифтихори  Игорь Савицкийнинг  ўлкада маданият ва санъат ривожига қўшган мислсиз ҳиссасининг бир жиҳатини унинг устозлик фаолияти, рассомларнинг янги авлодини ўз атрофида бирлаштиргани билан изоҳлаш мумкин. Ўтган асрнинг 50-йилларида Савицкийнинг ташрифи билан Қорақалпоғистонда тасвирий санъатнинг ўзига хос мактаби шаклланди. Мусаввирнинг атрофида бирин-кетин Омонкелди Утегенов,  Бозорбой Серекеев, Қодирбой Соипов, Жолдасбек Қуттимуродов, Дарибой Туриниязов […]

Мусаввирдан яна бир туҳфа

Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Алишер Мирзаев ўзбек китобхонларига “Зиёлилар базми” номли навбатдаги романини туҳфа этди. Бундан аввал (2014 йилда) Халқ рассомининг «Каллахоналик йигитча» ҳамда сал кейинроқ «Мусаввир» номли романлари нашр этилган, уларда муаллифнинг болалик кезлари, улғайиши, том маънодаги мусаввир даражасига кўтарилиш йиллари атрофлича ҳикоя қилинган эди. “Zilol buloq” нашриёти томонидан 500 […]

Таваллуд

Бугун, 27 февраль – Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур таваллуд топган кун. «ОНАЛИК», 2020 й. Акмал Нур Рассом ижоди, унинг мазмун-моҳияти аллақачон жаҳон миқёсида ўрганиш, тадқиқот мавзуига айланган. Озарбайжон Республикаси Миллий Фанлар Академияси мухбир аъзоси, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Эртегин Саломзода: — Акмал Нур рангтасвири – бадиий-образли чексиз ахборот манбаи, қимматли ва рамзийдир. Унинг асарларидаги […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.