loader image

Рассомлар

Мактаб-интернат атоқли рассом номи билан аталади

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига атоқли рассом Рўзи Чориев номи берилади.  Жорий йилда Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги Рўзи Чориев таваллудига 90 йил тўлиши муносабати билан рассом номини абадийлаштириш мақсадида Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига Рўзи Чориев номини бериш тўғрисида Ўзбекистон Бадиий академиясининг таклифи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маъқулланди ҳамда бу […]

«Қуёшга интилаётган кунгабоқар»

Қорақалпоқ тасвирий санъати ранглар жилокорлиги, жанрлар хилма-хиллиги ва чуқур фалсафий мушоҳадаларга чорловчи композицион ечимга бой асарлар билан танилган. Жоллибай Изентаев, Базарбай Серекеев, Женис Лепесов, Барлиқбай Айтмуратов, Сарсенбай Байбосинов сингари рассомлар бугун қорақалпоқ тасвирий санъатида ўзига хос услубда ижод қилиб танилган ижодкорлар саналади. Уларнинг ижодиёти бугун ёш авлодга катта мактаб вазифасини ўтамоқда. Қорақалпоғистон Халқ рассоми, академик […]

Академик Й.Турсунназаров 79 ёшда

Рассом Турсунназаров Йигитали Турсунович 50 йилдирки ижод билан машғул. Унинг ҳалол ва фидокорона меҳнати мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми мукофотига муносиб топилди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, академик (1999 й.), Бадиий академиянниг олтин медали соҳиби (2016 й.) Й.Турсунназаров 1941 йили Фарғона вилоятининг […]

Рассом ва ўқувчилар мулоқоти

Бугун, 29 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида таниқли рассом билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. “Нозик чизгилар сеҳри” мавзусида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, рангтасвир ва графика рассоми Анорбой Бойбеков билан мактабнинг кўргазмалар залида ташкил қилинган ижодий учрашувда мактаб директори У.Ҳакимов […]

Рассом галереяси очилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли рангтасвирчи рассом Ортиқали Қозоқовнинг 60 йиллик юбилейи арафасида 10 октябрь куни Наманган вилояти, Поп туманидаги Санг қишлоғида туғилиб ўсган, ижод қилган хонадонида шахсий галереяси очилди.                Галереянинг очилиш тадбирида вилоят ,туман ҳокимлиги вакиллари,Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, зиёли вакиллар,шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси […]

Мўъжиза шунчаки яратилмайди

Ижод дунёси чинданда сирли. Катта машақақат билан яратилган санъат асари оддий ҳодиса эмас.Боиси, хоҳ  у ҳайкалтарош яратган ҳайкал бўлсин, хоҳ рассом чизган асари бўлсин катта ҳайрат орқали туғилиб, машаққатли меҳнат орқали дунёга келади.Чинакам санъат асари кишига катта маънавий завқ бериш билан бирга, сизни ҳам нимадир яратишга ундайди. Агар бошловчи ижодкор бўлса, уни ҳам келгусида шу […]

Марказ ишга тушди

Чирчиқ шаҳрида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида шаҳар ҳокимлиги ва “Ҳунарманд” уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Миллий ҳунармандчилик маркази фойдаланишга топширилди. Ушбу марказда Чирчиқ шаҳри ва атрофида яшаб, фаолият юритиб келаётган ҳунармандлар, амалий санъат усталари ҳамда рассомлар ўз маҳсулот ва санъат асарларини яратиб, харидорларга тақдим этадилар. Марказдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига ҳам […]

Серқирра ижод соҳиби

18 август – афсонавий ва севимли ўзбек рассоми Чингиз Аҳмаров таваллуд топган кун. Чингиз Аҳмаров (1912 – 1995 й.) ўзбек миллий санъатининг бой меросига беқиёс ҳисса қўшган улкан санъаткордир. Унинг ижоди Ўзбекистон санъатининг энг ёрқин саҳифаларидан биридир. Серқирра ижод соҳиби бўлмиш Чингиз Аҳмаров қарийб ярим асрлик ижодий фаолияти мобайнида юзлаб график асарлар – китобларга иллюстрациялар, […]

Хаёл чечакларидан таралган бўйлар

Тарихий илдизлари асрларга тенг Ўзбекистон тасвирий санъатининг равнақига муносиб ҳисса қўшиб, дунёга танилишида беназир хизмат қилган кўплаб мусаввирларимизнинг номи ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинади. Шулардан бири, Ўзбекистон халқ рассоми, миллий анъаналар ва замонавий тасвирий санъатнинг энг ноёб хусусиятларини ўз ижодида мужассам қилиб, ўзига хос нафосат мактабини яратган машҳур рассом Чингиз Аҳмаровдир. Рассом ижоди ва […]

“Асри тиллоий” нодири

Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига. ХV аср Уйғониш даврига Шарқ мутафаккирлари “асри тиллоий”, яъни “олтин аср” дея таъриф берадилар. Камолиддин Беҳзод умуминсоният маданияти тарихида ўчмас из қолдирган, жаҳон маданияти хазинасини ўзининг бебаҳо ва бетакрор асарлари билан бойитган, бутун жаҳон маданияти ва санъати тарихида салмоқли ўрин олган “олтин аср” нафосат оламининг Леонардо да-Винчи, Микеланжело, […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.