preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Онлайн танлов ғолиблари маълум бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус чора-тадбирлари ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси доирасида “Уйда қолинг ва ижод қилинг” шиори остида онлайн-танлов эълон қилинган эди. Келажагимиз эгаларини тасвирий ва амалий санъат оламига қизиқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  шу […]

Сабина тақдирланди

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори Ихтиёр Баракаев буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тантаналари доирасида ўтказилган “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари танловининг Республика босқичи “Энг яхши амалий санъат асари учун” номинацияси иккинчи йўналиши ғолибаси, мазкур мактаб ўқувчиси Сабина Нусратиллаевага танлов дипломи ва совғаларини топширди. Мазкур танловнинг […]

Камолиддин Беҳзод издошлари

15 октябрь куни “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови Республика босқичи иштирокчиларининг  миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмасининг очилиши ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод […]

Болалар Ватан мавзусида ижод қилишди

9 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистондаги Корейс маданий марказлари уюшмасининг Наманган вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида “Менинг жонажон ватаним, Ўзбекистон” мавзусида 6 – 10 ёшдан 11 – 14 ёшгача бўлган болалар расмлари кўрик-танлови ўтказилди. Танлов шартига мувофиқ, болалар икки халқ миллий маданияти, урф-одатлари, дўстлик ришталари, серқуёш юртимизни тараннум этишди. Улар ижодини […]

“Камолиддин Беҳзод издошлари” ижодий танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойида юртимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тадбирлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва муассасалар ҳамкорлигида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий […]

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

“ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” […]

ДИҚҚАТ: “УЙДА ҚОЛИНГ ВА ИЖОД ҚИЛИНГ!” ОНЛАЙН-ТАНЛОВИ

Ўзбекистон Бадиий академияси Президентнинг 5 та ташаббуси чора-тадбирлари доирасида “Уйда қолинг ва ижод қилинг!” шиори остида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва бадиий таълим йўналишида бўлмаган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича онлайн-танлов эълон қилади. Онлайн-танловнинг мақсад ва вазифалари: ☑️ ёшларни тасвирий ва амалий санъат оламига […]

“Камолиддин Беҳзод издошлари” Республика ижодий танлови Низоми

Хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил октябрь ойида юртимизда буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги тадбирлари доирасида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари Республика ижодий танлови ўтказилади. Ўзбекистон […]

Танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан эълон қилинган “Уйдаги юлдузлар” танлови ғолиблари аниқланди. Танловнинг  “Энг яхши рассом” номинациясида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Омадбек Комилов томонидан тақдим этилган сурат 96 балл тўплаб, ғолиб топилди. Ғолиб Маданият вазирлиги томонидан 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Истеъдод соҳиби […]

Шерзод Донаев биринчи ўрин соҳиби бўлди

Россиянинг “Билимлар кемаси” (“Корабль знаний”) номли таълим портали томонидан 13-17 ёшли рассомлар ўртасида “Менинг Ватаним – менинг ўлкам” мавзусида халқаро расмлар танлови ўтазилди. Қувонарлиси, унда Бадиий академия тасарруфидаги Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Донаев Шерзоднинг “Самарқанд тарихи ” мавзусидаги иши 1-ўринга муносиб топилиб, танлов дипломи билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур портал томонидан Самарқанд ихтисослаштирилган санъат […]