loader image

Пленер

Yig‘ilish bo‘lib o‘tdi

Bugun, 2-fevral kuni O‘zbekiston Badiiy akademiyasida markaziy apparat boshqarma, bo‘lim va tizimdagi tashkilot hamda taʼlim muassasalari rahbarlari ishtirokida yig‘ilish bo‘lib o‘tdi. Yig‘ilishni Badiiy akademiya raisi Akmal Nur olib bordi. Dastlab viloyatlardagi taʼlim muassasalari rahbarlari “ZOOM” platformasi orqali muloqotda tegishli vazifalar ijrosi bo‘yicha maʼlumot berishdi. Yig‘ilishda shuningdek, umumiy faoliyat yuzasidan galdagi ustuvor vazifalar tilga olindi. Xususan, […]

Рассомлар пленэрда

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида май ойида рассомлар учун юртимиз ҳудудларида пленэрлар ташкил этилаяпти. Мўйқалам усталарининг дастлабки манзиллари – Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳамда Оролбўйи минтақаси бўлди. 15 нафар рассомнинг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида ўтаётган пленэр жараёни Рассомлар пленэрда Оролбўйи минтақаси манзарасини матога туширишмоқда.

Устоз ва шогирдлар пленэри

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими ташаббуси билан рассомлар ва Чирчиқ шаҳар “Кимёгарлар” маданият саройи қошидаги “Гулкам” ҳаваскор рассомлар ижодий гуруҳининг  “устоз ва шогирд” анъанаси асосида Хожикент тоғларида пленэри ташкил қилинди. Пленэрда ЎзБИУ аъзолари Ашурмат Мамасолиев, Турсунбай Жуманов, Елена Лабецкая ҳамда  “Гулкам” ижодий гуруҳи аъзолари, ҳаваскор рассомлар Венера Хайрулина, Ольга Хоречко, Камолиддин Беҳзод номидаги […]

Эртошда пленэр

1-2 октябрь кунлари  Ангреннинг Эртош қишлоғида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари –  Камилла Галицкая (Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчиси) ва Абдурахим  Уралов (Ангрен 10-сонли БМСМ  ўқитувчиси) пленэрда бўлишди ва ушбу тоғ қишлоғининг олтин куздаги гўзаллигини матога рангин бўёқларда муҳрлашди.

Якуний пленэр

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан ,,Устоз ва шогирд» анъанаси асосида “Пленэр-2021” дастури доирасида шу йилнинг якуний 18-пленэри ташкил қилинди. Табиат қўйнидаги пленэрда таниқли ижодкор-рассомлар БИУ аъзолари Э.Аралов,А.Мамасолиев,А. Бобоқулов, С.Қодиров,Р.Ким, М.Нутфуллаев, Уюшманинг Ёш ижодкорлар бўлими аъзоси Д.Бердиев, Уюшмага аъзоликка номзод Х.Намазбаева ва Чирчиқ давлат педагогика институти талабалари иштирок этишди. Пленэрда устоз рассомлар ёшларга […]

Устоз ва шогирд анъанаси

Юртимизда ҳар фаслнинг ўз зийнати бор. Куз фасли табиатни олтин рангга буркаб, ўзига хос завқ бағишлайди. Бу кезларда товланиб турган табиат гўзаллиги рассомларга ҳам илҳом манбаи бўлади. Табиат бағрида ранглар кўп. Яқинда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими аъзолари Солий Қодиров, Роберт Ким, уюшмага аъзоликка номзод Бакирбой Ўрмонов ,Чирчиқ давлат педагогика институти талабаси Азиза […]

Рассом хотирасига бағишланган плэнер тугади

Жорий йил 18-22 июнь кунлари Ангрен шаҳрида  Ўзбекистон  Бадиий  ижодкорлар  уюшмаси ва Ангрен  шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ рассоми  Виктор Иванович Уфимцев хотирасига  бағишланган «Ангрен таровати» номли  Республика рассомлар  плэнери бўлиб ўтди. Мазкур плэнерда қирқга  яқин ижодкорлар, академик Сарсенбой Байбосинов, Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худойберганов, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган атоқли устоз рассомлар билан бирга […]

«Очиқ осмон остидаги музей» – рангларда

Рассомлар орасида “саёҳатчи” рассомлар ҳам борки, улар шаҳар ва қишлоқлар, тоғу-тошлар ва адирлар бағрига чиқиб, пленэрда ижод этишни хуш кўришади. Пленер Хоразм вилоятида ўтди. Қорақалпоғистонлик ёш рассомлар Ажинияз Кудайбергенов, Тимур Сулайманов ва Полатжон Абдиреймовлар ижодида эса саёҳатлар чоғида яратилган гўзал рангтасвир асарлар бугун санъат ихлосмандларининг таҳсинига сазовар бўлиб бормоқда. Бу сафар рассомлар «Очиқ осмон остидаги […]

Нурота ранглари

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими аъзолари томонидан ҳам 29 октябрь -1 ноябрь кунлари “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаси учун пленэрлар ташкил қилинди. Ижодкорлар катта завқ билан олтин рангга бурканган очиқ табиат қўйнида вилоятнинг Нурота тумани манзарасидан этюдлар ишлашди.

Олтин кузда юрт манзаралари

5 муҳим ташаббус доирасида “Ўзбекистон манзаралари” лойиҳаси давом этмоқда. Зеро, олтин куз – рассомларга ўзгача илҳом манбаи. Шу йил 28-31 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилоят бўлими томонидан Ангрен шаҳри тоғли жойларида “Ангренда куз таровати” деб номланган пленэр ташкил қилинди. Устоз ва шогирд анъанаси асосида ташкил қилинган ушбу пленэрда БИУ аъзолари – Ўзбекистонда […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.