Ҳурматли Бош котиб жаноблари! Ҳурматли делегация раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясининг очилиш маросимида барчангизни самимий қутлашдан бахтиёрман. Ташкилотимизнинг юбилей йиғилиши Буюк ипак йўлининг дурдонаси, Янги Ўзбекистоннинг йирик сайёҳлик маскани бўлган ушбу қадимий шаҳарда ўтказилаётгани чуқур рамзий маънога эга. Жаҳон цивилизациялари чорраҳасида жойлашган бу бетакрор шаҳар асрлар мобайнида Шарқ ва Ғарбни […]
Президент нутқи
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Мана шу гўзал ва ҳаяжонли дамларда муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман. Бугун бепоён Ватанимизнинг воҳа ва водийлари, шаҳар ва қишлоқлари, боғ ва майдонларида эл-юртимиз катта шоду хуррамлик билан Наврўз сайилларини ўтказмоқда. Қалбларимиз қувончга тўлиб турган ушбу […]
Муҳтарам Раис Вўлкан Бозкир жаноблари! Муҳтарам Бош котиб Антониу Гутерриш жаноблари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтмоқда. Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини […]
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак […]