preloder

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Мактабда кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб “Эски шаҳар” ижодий гуруҳининг  “Юзма-юз” номли кўргазмаси ва давра суҳбати ташкил этилади. Кўргазма ва тадбирнинг очилиш маросими 2 декабрь куни соат 10:00 да ушбу мактаб кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

“Қайлардадир менинг самоим…”

25 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори  Шуҳрат Aбдумаликовнинг  шу номли  шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Истеъдодли педагог ва маҳоратли рассом Георгий Бримнинг шогирди бўлган  Ш.Aбдумаликов сценография мактабининг асосий йўналишларини ўзлаштирди ва ҳозирги пайтда уни ривожлантириб, тажрибасини […]

Шакллар қофияси

И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Қорақалпоғистон халқ рассоми Женис Лепесов таваллудининг 75 йиллик юбилейи муносабати билан рассомнинг “Шакллар қофияси” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада ижодкорнинг музей ҳамда шахсий фондида сақланаётган 50 дан ортиқ асарлари ўрин эгаллади. Ж.Лепесов 5 та муҳим ташаббус чора-тадбирлари асосида ўтказиб келинаётган “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси […]

Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида                        “Дўстлик жамиятлари: кеча ва бугун” мавзусида фотокўргазма очилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 21-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси […]

Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация

15 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация номли рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг, учинчи бора буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг (1455 – 1535) юбилей санаси нишонланмоқда.1468 йилдан 1506 йилгача Ҳиротда ижод қилган форс миниатюрачиси Ҳирот тасвирий санъат мактабининг энг буюк усталаридан бири сифатида тан олинган. […]

Камолиддин Беҳзод издошлари

15 октябрь куни “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови Республика босқичи иштирокчиларининг  миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмасининг очилиши ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод […]

Юбилей доирасидаги кўргазма

14 октябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум доирасида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг “Қалбим рангин олами” номли шахсий кўргазмаси очилди. Ш.Муҳаммаджонов 1954 йил 27 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалик йилларидан миниатюра санъатига қизиқиш  уйғонади. Кичик ҳажмда бўлса-да,  нафис […]

Дунёга танилаётган “Бекат”ликлар

Сирдарё вилояти жамоатчилиги жонажон Ўзбекистонимиз учун азиз ва қадрли. Бунинг боиси Сирдарёликларнинг меҳнаткаш ва яратувчанлиги-ю, бағрикенглиги, ҳаётга катта муҳаббат билан қарашларида бўлса ажаб эмас. Ҳар сафар қўлимга қалам олиб Сирдарёлик бир замондош қиёфасини яратишга чоғлансам, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзлари ёдимга тушаверади:”Сирдарё деганда, Сирдарёлик деганда азим Сайхун дарёси соҳилларидаги сўлим бир воҳа, қадимий Мирзачўл бағрида […]

Фотоасарлар кўргазмаси очилди

Тошкент фотосуратлар уйида мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” номли фотокўргазма очилди. Унда 100 га яқин фотоасарлар намойиш этилмоқда. Кўргазма экспозициясида Р.Шарипов, В.Жирнов, В.Шлосберг, Ҳ.Ато, И.Щур сингари профессионал фотографлар қаторида Муҳиддин Али, Д.Муслимова, А.Казиева, С.Раҳимов, Е.Сорочин, Ю.Корсунцев, В.Сухотский каби ёш фотографлар асарлари ўрин олди. Ундан ташқари Ўзбекистон Миллий […]

Шахсий кўргазма очилди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рассом Аҳмад Бобоевнинг “Кўк қуш” номли шахсий кўргазмаси очилди.Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин энг сара ишлари намойиш этилмоқда. Аҳмад Бобоев – 1964 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Рассом асарларини бошқа ижодкорларга ўхшатмасликка ҳаракат қилади ва тенгсиз ғоялар билан ижод қилади. Унинг “Хайём олдида”, “Ибн […]