loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

I Онлайн фестиваль ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилига бағишланган анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бутун дунёда кенг тарқалган COVID-19 пандемияси сабабли онлайн тарзда ташкил этилди.

Бу гал тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослашган таълим муассасалари ўқувчи-талабаларини ижодий жараёнлар билан таништириш ва замонавий медиа-технологиялар ёрдамида ўз муваффақиятларини намойиш этишга имконият яратиш мақсадида ўз тарихида илк бор онлайн ташкил этилган мазкур фестивалда иштирокчилар қизғин ижоди орқали фестивалга бўлган қизиқишлари юқори эканлигини амалда яна бир бор исботладилар.

Анъанавий тасвирий ва амалий санъат 1-онлайн фестивали Ишчи гуруҳи маълумотига кўра, республикамиз бўйича 14 та олий таълим муассасасидан 64 нафар, 27 та ўрта махсус таълим муассасасидан 332 нафар, жами 396 нафар ижодкор Тасвирий санъат (рангтасвир, графика, маҳобатли рангтасвир, театр декорацияси, анимация, компьютер графикаси, ҳайкалтарошлик йўналишлари) ҳамда Замонавий декоратив-амалий санъат ( анъанавий амалий санъат, фотография, дизайн (архитектура ва либос), санъатшунослик, музейшунослик йўналишлари) номинациясида 2000 дан ортиқ ижодий асарлари билан иштирок этишди ва улар орасида энг яхшилари совринга муносиб топилди.

Ўрта махсус таълим ўқувчилари ижоди уч гуруҳга ажратиб, баҳоланди.

1 гуруҳ –7 ёшдан 10 ёшгача;
2 гуруҳ – 11 ёшдан 15 ёшгача;
3 гуруҳ – 16 ёшдан юқори.

Ғолиблар билан танишинг:

Ўрта махсус таълим ўқувчилари 1 гуруҳ –7 ёшдан 10 ёшгача бўлганлар орасида амалий санъат йўналиши бўйича:

ГРАФИКА ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА , 7 – 10 ЁШ

РАНГТАСВИР, 7-10 ЁШЛИЛАР

АРХИТЕКТУРА ДИЗАЙНИ, 11- 15 ЁШЛИЛАР

КАШТАЧИЛИК, 11-15 ЁШЛИЛАР

ГРАФИКА, 11- 15 ЁШЛИЛАР

ЛИБОС ДИЗАЙНИ, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

МИНИАТЮРА, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

РАНГТАСВИР, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

АНЪАНАВИЙ НАҚҚОШЛИК, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

ҲАЙКАЛТАРОШЛИК, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

ЗАМОНАВИЙ ДЕКОРАТИВ-АМАЛИЙ САНЪАТ, 11 – 15 ЁШЛИЛАР

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.