Блог 2013
Автор: admin

АНОНС:«ШАРҚ НАФИС САНЪАТИ ЁШЛАР НИГОҲИДА-II»

28.02.2018 | Рубрика:
IMG_1044

Барча санъат ихлосмандларини 2 март куни, соат 16:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида «Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида-II» номли анъанавий кўргазманинг очилишига таклиф этамиз.  Мазкур кўргазма илк бор 2017 йилда ташкил этилиб, ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши йўлга қўйилди. «Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида-II» қатнашчилари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таълим олаётган “Ҳаттотлик ва миниатюра” ҳамда “Амалий санъат” йўналишлари талабаларидир.

Кўргазма 2 мартдан 25 мартга қадар давом этади.

Маълумот учун телефон: 256-28-32