Блог 2013
Автор: admin

АНОНС!

13.12.2017 | Рубрика:
IMG_1045-

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида «Камолиддин Беҳзод издошлари» Республика ижодий танлови кўргазмаси давом этмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил этилганлигининг 20 йиллига бағишлаб ўтказилаётган мазкур танловнинг навбатдаги босқичида Бадиий академия тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи, А.Хожаев номидаги Республика дизайн коллежи, Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи ўқувчилари ўртасида “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишлари бўйича иқтидор эгалари сараланиб, ғолиблар аниқланади.

Танлов ғолиблари таниқли рассомлар, санъатшунослар, бадиий таълимнинг етакчи педагоглари ва ижодкорлардан иборат махсус комиссия томонидан кўргазма давомида “Тасвирий санъат” ва “Амалий санъат” йўналишлари бўйича аниқланади.

 Ғолибларни тақдирлаш маросими 20 декабрь куни соат 12:00 да бўлиб ўтади.