Блог 2013
Автор: admin

Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов порлоқ хотирасига бағишланган фотокўргазма

13.12.2017 | Рубрика:
ТДФ2 1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” 2017 йил 27 мартидаги қарори ижроси доирасида 12 декабрь куни Тошкент Фотосуратлар уйида  ўз халқини ардоқлаган буюк давлат арбоби, халқ севган адиб Шароф Рашидовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб “Мураккаб даврнинг матонатли шахси” номли фотокўргазма очилди. Фахрийлар, академиклар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, адибнинг яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этган кўргазманинг очилиш маросимида Шароф Рашидов ўта мураккаб йилларда Ўзбекистонга раҳбарлик қилгани, ҳар қандай шароитда ҳам эл-юртимиз манфаатини ўйлаб яшагани, ўз билими ва салоҳиятини республиканинг гуллаб-яшнашига сарф қилгани таъкидланди.

IMG_3264IMG_3271

Кўргазмада матонатли шахс — Шароф Рашидовнинг расмий учрашув ва анжуманларда, халқи ва дўст-биродарлари, севимли оиласи даврасида ўтказган оний дақиқаларни, сермазмун ҳаёти ва фаолияти саҳифаларини акс эттирган 70 дан ортиқ фотосурат жой олган.

IMG_3309IMG_3315IMG_3347

Кўргазма 18 декабрга қадар давом этади.