Блог 2013
Автор: admin

АХБОРОТ

20.02.2018 | Рубрика:

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг янги ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатларини Интернет тармоғидаги pm.gov.uz  манзилидаги веб-сайт орқали давлат органларининг раҳбарларига бевосита юбориш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, бир-бирини такрорловчи тизимларни қисқартириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг  расмий virtual@art-academy.uz виртуал қабулхона тизими фаолияти жорий йилнинг 25 февралига қадар тўхтатилиши ҳамда тегишли мурожаатни pm.gov.uz  манзилидаги веб-сайт орқали юборишингиз ҳақида маълум қилинади.