Блог 2013
Автор: admin

Аёл борки, олам мунаввар

07.03.2018 | Рубрика:
IMG_9638

7 март куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги  Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан шу номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этди. Рассомлик бўлими ўқувчилари томонидан гўзал ва меҳрибон аёлларимизга бағишланган тасвирий воситалар тақдим этилди.

20180307_113351 20180307_120655

Тадбирни очиб берган мактаб-интернат директори Сомий Содиқов ўз сўзида назокат, нафосат тимсоли бўлмиш аёлларимизнинг ҳаётимизда, жамиятимизда тутган ўрни, оилада, фарзандлар тарбиясидаги аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва иштирокчи аёллар, ўқувчи қизларни байрам билан самимий қутлади.

20180307_122559 20180307_123154 20180307_121529 20180307_114738

Ўқувчилар томонидан тайёрланган, баҳорий кайфият улашувчи жозибадор куй ва   қўшиқлар, саҳна кўринишларидан иборат концерт дастури   барчага манзур бўлди. Ўқувчи қизлар ўзларининг жимжимадор либослари ҳамда чиройли рақслари билан кўтаринки кайфият улашишди.. Мусиқа бўлимининг иқтидорли ўқувчилари ҳам рубоб, скрипка, фортепиано каби чолғуларда нафис куйларни тақдим этишди. Аёлларга бағишланган шеърлар кечага бадиий мазмун киритди.