Блог 2013
Автор: admin

Байрам тадбири

28.12.2017 | Рубрика:

Ўзбекистон Бадиий академияси ва тасарруфдаги Қашқадарё вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб – интернати ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан  шу йил   23  декабрь куни  мазкур мактаб – интернатида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамона безатилган фаоллар залида тадбирни мактаб – интернат директори Нилуфар Холмурадова очиб берди ва ўқув муассасасининг 20  йиллик фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди, фахрий педагоглар номлари ёд этилди.

DSC_0805

Тадбирда 20 йил давомида самарали меҳнати билан ўрнак бўлаётган жамоа аъзолари — Ўзбекистон Бадиий академияси, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ҳамда мактаб – интернати маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Азамат Султонов, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмат ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши раиси Роҳила Эшалиева иштирокчилар ва тақдирланганларни самимий муборакбод этди.

DSC_0801DSC_0816DSC_0820DSC_0827

Барчада катта тассурот қолдирган тадбирнинг бадиий қисмида мактаб – интернати ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш қилинди.