Блог 2013
Автор: admin

Баҳор вернисажи

06.03.2018 | Рубрика:
АКМАЛЬ НУР 062

Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасдир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилди. Унда Ўзбекистоннинг етук аёл рассомларининг 100 дан ортиқ рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари ўрин эгаллади.

XXI асрда аёллар мустақил ижодкор, улар ўзларини замонавий ҳаётнинг деярли барча амалий соҳаларида, жумладан санъатда ҳам намоён этадилар.

IMG_6987

Шу каби Марказий кўргазмалар залидаги вернисажда ҳам Ўзбекистондаги аёл рассомлар — Римма Гаглоева, Вера Нечаева, Искра Шин, Дилором Мамедова, Оксана Залевская, Нодира Орипова, Татьяна Фадеева, Марина Бородина, Людвига Нестеровичнинг ички энергия ва рангларга бой  палитранинг туслари акс эттирилган ижоди билан танишиш мумкин.

_MG_7066 _MG_7080

Вернисаж доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўзларининг ижодий изланишлари, ёшлик шижоати ва тажрибалари акс этган асарлари билан қатнашмоқдалар.

IMG_7015 IMG_7009 IMG_7017

Аёл образлари акс этган полотнолар экспозициянинг кўркига кўрк қўшиб турибди.Мазкур вернисаж аёл ижодкорларнинг чексиз фантазиялари, нозиклик, нафисликни сақлаган холда касбларининг қийинчиликларини енгиб ўтаётганликлари исботидир.

_MG_7050 _MG_7054 _MG_7068

“Баҳор вернисажи” шу йилнинг 14 мартига қадар давом этади.