Блог 2013
Автор: admin

Баҳор ранглари

02.03.2018 | Рубрика:
ikuo-hirayama-gallery1

 1 март куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида график ва рангтасвирчи рассом Юрий Гребенюкнинг“Баҳор ранглари” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 50га яқин график ва рангтасвир асарлари намойиш қилинди.
Юрий Михайлович Гребенюк  1957 йили Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 1968 йилдан бери Тошкентда яшаб, ижод қилади. 2018 йилнинг январидан бошлаб Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси, кўплаб республика ва халқаро кўргазмалар иштирокчиси.

IMG_6781 IMG_6786 IMG_6797
Рассомнинг кўплаб сара асарлари ҳозирда АҚШ, Англия, Япония, Ҳиндистон, Венгрия, Германия, Россия, Туркия, Швейцария, Италия, Испания, Хитой, Греция, Голландия, Франция, Канада, Сербия, Австрия каби мамлакатларнинг шахсий коллекцияларида сақланади.
Рассом Юрий Гребенюк ўз асарларида йирик қадамлар билан одимлаётган, кўп қатламли хат услубидаги кучли жўшқинликни қамраган композиция яратган. У турли тус ва ранглар орқали майин ҳамда нозик музика аккордларига ўхшаган бўёқлар уйғунлигини пайдо қилади. Полотноларда ички таъсирчанлик, ишонч ва иштиёқ, жўшқинлик ҳамда рангли доғлар ўртасидаги қийин алоқаларни моҳирона тасвирланган ва бу томошабинни ўзига жалб қилади. Расмлар ўзининг янгилиги ва жонлилиги билан ажралиб туради. Рангтасвир ишлар томошабинда унутилмас таассурот қолдиради.
Юрий Гребенюк ўз ижодида турли хил техника ва тасвирий санъатнинг йўналишларидан фойдаланади: акварель, мойбўёқ, графика, шу билан бирга авангард йўналиши. Рассом ижодида Шарқ миниатюрасига  алоҳида эътиборни қаратган. Ҳозирги пайтда ушбу йўналишда ишлаган 20 га яқин асарларини сақлаб келмоқда.
Юрий Гребенюк ўзининг 50 йиллик фаолияти давомида жуда кўп санъат ихлосмандлари юрагига кириб борди. Рассом баҳор каби жўшқин, қувноқ ва серқирра ранглар орқали яна кўплаб мухлислар орттириши табиий.
Кўргазма шу йилнинг 15 мартигача давом этади.