Блог 2013
Автор: admin

“Биз бахтли болалармиз!”

04.06.2018 | Рубрика:
IMG_2120+

2018 йилнинг 2 июнь куни соат 16.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 1 – июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг анъанавий “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар маркази 2011 йилда ташкил қилинган. Марказ 3та йўналиш бўйича иш олиб боради: 1. Бадиий ижодиёт; 2. Техник; 3. Экология ва ўлкашунос.


Болаларнинг қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятини ривожлантириш ҳамда фойдали дам олишини ташкил этиш мақсадида шу кунга қадар марказда 26 та тўгарак фаолият юритмоқда. Шулардан “Тасвирий санъат”, “Тўқиш”, “Мунчоқли безак”, “Кулолчилик”, “Миллий рақс”, “Замонавий рақс”, “Вокал”, “Ёш пазанда”, “Инглиз тили” каби тўгаракларда 610 нафарга яқин ўқувчилар мунтазам қатнашиб келади. Марказга Дилдора Яҳъёева раҳбарлик қилади. Ўқув ва тарбия жараёни ўқув йилининг 15 сентябридан 25 майигача давом этади.
Тўгаракларда ўқувчилар бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан биргаликда касб – ҳунар асосларини ўрганиб келишмоқда. Ҳозирги кунда марказда 26 нафар ёш мутахассис педагоглар фаолият юритиб келишмоқда. Ўқувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида туман мактаблари қошида марказ филиаллари очилган. “Биз бахтли болалармиз!” кўргазмасида 4та тўгарак аъзоларининг 133та чизган ишлари ҳамда 51та пластика ишлари намойиш қилинмоқда.

SONY DSC

SONY DSC

Г. Кальченко – 2009 йил К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” факультетини тугатган. 2011 йилдан бери марказда ишлаб келмоқда. Ўқувчиларидан Югай Диана, Сакоян Алисия, Ульянова Софиия, Жамолов Миркомил каби 20 нафардан ортиқ тўгарак аъзоларининг расмлари кўргазмадан жой олган.
Дилфуза Қобилзода – 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Республика рассомлик коллежининг “Дастгоҳли рангтасвир” факультетини тугатган. 2014 йилдан бери “Баркамол авлод” марказида тасвирий санъат йўналиши бўйича дарс беради. Кўргазмада 20 нафар ўқувчилари ишлари намойиш қилинмоқда. Мирзаева Феруза – 1993 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Республика Дизайн коллежини тамомлаган. Марказда 2014 йилдан бери “Тасвирий санъат” тўгараги раҳбари. Бу йилги кўргазмада 15 нафар тўгарак аъзолари ўз ижод намуналари билан иштирок этишмоқда.

SONY DSC

SONY DSC

Жўраева Дурдона – 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Республика Дизайн коллежини 2014 йилда тамомлаган. Марказда “Майда пластика” тўгарагини олиб боради. Кўргазмада тўгарак аъзоларидан 10 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.“Баркамол авлод” болалар маркази республикамиздаги турли кўргазмаларда, байрам тадбирларида фаол иштирок этади. Болаларнинг истеъдодини қўллаб – қувватлаш, уларнинг турли соҳаларга янада қизиқишини ошириш, бўш вақтини унумли ўтказиш – марказнинг асосий мақсадидир.
“Биз бахтли болалармиз!” кўргазмаси жорий йилнинг 15 июнигача давом этади.