Блог 2013
Автор: admin

«Биз серқуёш юрт фарзандларимиз»

01.06.2018 | Рубрика:
IMG_1044

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонида “1 Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида ўтказилаётган ҳафталик доирасида Тошкент вилояти Янгийўл ва Ангрен туманларида жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларнинг ўқувчиларининг қўл меҳнати билан яратилган асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада  болалар дарслардан ташқари бўш вақтларида турли тўгаракларда ўз қўллари билан яратган паннолар, миллий дўппилар, тўқилган ўйинчоқлар, дурадгорлик ва темирчилик ишлари, турли хил матолардан ясалган қўғирчоқлар ва шу каби қўл меҳнати ёрдамида яратилган асарлар намойиш этилмоқда.
photo_2018-06-01_12-05-16 photo_2018-06-01_12-05-24 photo_2018-06-01_12-05-31 photo_2018-06-01_12-05-45 photo_2018-06-01_12-05-52 photo_2018-06-01_12-05-57 photo_2018-06-01_12-06-02

Мазкур тадбирга Янгийўл шаҳар 11-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб иқтидорли ўқувчиларидан 25 нафари, Ангрен тумани 9-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб иқтидорли ўқувчиларидан 41 нафарининг гуруҳ раҳбарлари бошчилигида яратилган ишларини тақдим этлар.

photo_2018-06-01_12-06-07 photo_2018-06-01_12-06-14
photo_2018-06-01_12-06-24 photo_2018-06-01_12-06-29 photo_2018-06-01_12-06-39

Кўргазмадан 100 дан ортиқ тасвирий ва амалий санъат асарлари намойиш этилди.