Блог 2013
Автор: admin

“Жозиба” номли шахсий кўргазма

01.03.2018 | Рубрика:
IMG_1545+

28 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Тасвирий санъат” факультети 3 – босқич талабаси Олтиной Шодиеванинг “Жозиба” номли илк шахсий кўргазмаси очилди.

Кўргазмада ёш рассомнинг 40 га яқин рангтасвир ишлари намойиш қилинмоқда.Олтиной 1996 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида зиёли оиласида туғилган. 8 ёшидан расм чиза бошлаган Олтинойнинг иқтидорини ота-онаси янада кучайтириш ва юзага чиқариш мақсадида уни 5-синфдан бошлаб, Гулистон шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига берди. Мана шу мактабда ўқиб юрган чоғидан бошлаб турли танловларга қатнаша бошлайди. Унинг танловга тақдим этган биринчи иши “Сирдарё” деб номланади. “Янги авлод”, “Келажак овози” каби танловларда вилоят миқёсида фахрли ўринни эгаллаб, республика босқичигача етиб келади.Мактабни аъло баҳоларга битиргач, пойтахтга йўл олди ва 2012 йил Республика рассомлик коллежига ўқишга кирди.

IMG_6732 IMG_6712 IMG_6715 IMG_6745 Коллежда ўқитувчиларидан рассомлик сирларини ўргана бошлади. Коллеж давридаёқ турли халқаро ва республика кўргазмаларида иштирок этди. “Тасвирий санъат ҳафталиги”, “Юрт келажаги” каби тадбирларда фаол иштироки учун Фахрий ёрлиқ ва диплом билан тақдирланди.2015 йил “Ёш рассомлар” кўрик – танловида республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига имтиёзли равишда грант асосида ўқишга қабул қилинди. Ҳозирда институтда профессор Саъдулла Абдуллаев ва ёш ўқитувчи Саидбек Сабирбаевлар қўлида таҳсил олмоқда

IMG_6750 IMG_6752 IMG_6749 IMG_6757.Олтинойни юртимизнинг бетакрор табиати мафтун қилади. Шу боис ҳам яратаётган асарлари асосан манзара жанрида бўлиб, республикамизнинг гўзал дам олиш жойлари, тоғлари, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги тарихий обидалари ва Тошкентнинг ажойиб манзараларини ифодалаган.

IMG_6734 IMG_6727 Унинг “Ҳаёт”, “Оқтошда”, “Мухлиса”, “Шаршара” каби ишлари шулар жумласидан.2016 йили “Юрт келажаги” номли иқтидорли ёшлар танловида “Тасвирий санъат” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Ҳар йили “Тасвирий санъат фестивалида” фаол иштирок этиб.Олтиной институт устахонасида доимий изланишда. Унинг рассомчиликка бўлган иштиёқи кундан – кунга ошиб бормоқда. Унинг ушбу илк шахсий кўргазмаси шу йилнинг 12 мартигача давом этади.