Блог 2013
Автор: admin

Замон қаҳрамони – кеча ва бугун

15.12.2017 | Рубрика:
IMG_2120+

2017 йилнинг 15 декабрь куни соат 16.00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ижодкорлар ўртасида “Замон қаҳрамони – кеча ва бугун” мавзусида тасвирий санъат ва фотоасарлар ижодий танлови бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан 2017 йил 3 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши баёнининг 7 – банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан 2017 йил 27 октябрда “Замон қаҳрамони – кеча ва бугун” мавзусида тасвирий санъат ва фотоасарлар яратиш бўйича ижодий танлов эълон қилинган эди.

Танлов шартларига кўра тақдим этиладиган тасвирий санъат ва фотоасарларда мустақиллик даврида Ўзбекистон маданияти, санъати, илм – фани, адабиёти ва спорти тараққиётига ҳисса қўшган, республикамизда ижод қилган ва қилаётган, эл – юрт ҳурмати ва эътирофига сазовор бўлган замонамиз қаҳрамонлари образлари акс этиши, тасвирларда уларнинг ички дунёси ҳамда давр руҳи очиб берилган бўлиши лозим.

Ижодий танловда кўплаб профессионал рассом, ҳайкалтарош ва фоторассомлар иштирок этишди. Қатнашчиларнинг аксарияти ёшларимиз – турли соҳада ишлайдиган замонамиз қаҳрамонлари сиймоларини яратишган. Айниқса, ҳайкалтарош Уролбой Яхшиликов ясаган соҳибқирон Амир Темур бобомиз ва Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймолари, рангтасвирда ишланган Зуҳриддин Қиёмовнинг “Нигоҳ” номли асари ҳам биринчи Президентимизга бағишланган. Танловда қатнашаётган ёш рассомлардан бири Севара Қосимова “Она ва бола”, “Катта лейтенант Толиб Ражабов” номли асарлари ҳамда таниқли актриса ва актёрларнинг портретларини жуда моҳирона яратган.

IMG_3397 IMG_3406 IMG_3407 IMG_3417 IMG_3460

Фоторассомлардан Назира Боймуродова ва Дилмурод Рустамов турли соҳада фаолият юритаётган юртимиз фидокор ва заҳматкаш инсонларининг ҳамда ёшларимизнинг қиёфаларини яратган. Шунингдек, элимизнинг буюк шоирлари қиёфаси фотоасарларда муҳрланган.

Танловга келиб тушган асарлар барчанинг эътиборига кўргазма тарзда ҳавола этилди. Энди эса танлов ғолиблари аниқланади ва улар Ўзбекистон Бадиий академиясининг эсдалик совғалари билан тақдирланишади.