Блог 2013
Автор: admin

Ижодий учрашув

11.12.2017 | Рубрика:
IMG_9638

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон халқ рассоми, ЎзБА ҳамда Россия БА академиги, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, қатор давлат мукофотлари соҳиби Алишер Мирзо билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Алишер Мирзо “Композициянинг пластик ечими” мавзусида ўқувчиларга мазмунли маъруза қилди. Шу ўринда ўзининг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан ўртоқлашди. Мусаввирлик билан бирга ёзувчиликка ҳам қўл урган ижодкор ўзининг “Мусаввир”, “Каллахоналик йигитча” номли романлари ҳамда монографиясини ёшларга таништириб, ушбу асарларидаги образлар ва воқеликлар ҳақида сўзлаб берди.

IMG_2334_1 IMG_2316_1

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мазмунли жавоб олишди.