Блог 2013
Автор: admin

“Ислом маданияти равнақ топган юрт”

07.06.2018 | Рубрика:
IMG_4083

Қадим тарихдан юртимиз мутафаккирлар диёри сифатида ислом оламида машҳур бўлиб келган. Буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий мероси асрлар оша нафақат халқимиз, балки бутун мусулмон дунёси маърифати учун бугунги кунда ҳам эътиборли манба бўлиб хизмат қилаётгани бунинг ёрқин далилидир. Мовароуннаҳр диёрини Ислом дарахтининг серҳосил шоҳларига қиёсланиши аждодларимизининг ислом тамаддуни ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун берилган юксак эътироф ҳисобланади.

Қайд этиш жоизки, истиқлол шарофати туфайли юртимиз алломаларининг ҳаёти ва илмий-маънавий меросларини ўрганиб, кенг жамоатчиликка етказиш имконияти яратилди.Мазкур йўналишдаги ишларнинг изчил ва мантиқий давоми сифатида шу йилнинг 6-12 июнь кунлари Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Дин ишлари бўйича қўмита, Ҳунармандлар уюшмаси, “Олтин мерос” жамоат фонди, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Ўзбекистон тасвирий галереясида “Ислом маданияти равнақ топган юрт” мавзусида таниқли халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмаси ўтказилмоқда.

IMG_4069 IMG_4101 IMG_4112

Кўргазманинг очилиш маросимида таниқли халқ амалий санъати усталари, санъаткорлар, маданият ходимлари, рассомлар, ўқувчи-талаба ёшлар, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари ҳамда юртимиз меҳмонлар иштирок этдилар.Тадбир доирасида асрлар давомида шаклланиб, ривож топган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, ислом дини билан уйғунликда шаклланган анъаналар намойиш этилмоқда. Шунингдек, кўргазмада ташриф буюрувчиларга миллий ҳунармандчилигимиз тарихи, ислом динининг халқимиз маданияти ва санъатига таъсири, самаралари, буюк аждодларимизнинг бой моддий ва маънавий мерослари, уларнинг асарларида акс этган эзгулик ғоялари ҳақида атрофлича маълумот берилади.

IMG_4117 IMG_4127 IMG_4129 Хусусан, юртимизда Ислом дини кириб келганидан сўнг амалий санъатнинг гўзал ва такрорланмас турлари: хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, каштачилик, миниатура каби йўналишларда яратилган кўплаб бетакрор асарлардан намуналар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган.Ушбу эзгу ишлардан кўзланган пировард мақсад – халқимиз учун қадимдан анъанавий бўлиб келаётган диний-маънавий меросга садоқатни мустаҳкамлаш, шу орқали ёшларда миллий ғурур, Ватанга муҳаббат, бунёдкорлик туйғуларини шакллантириш,  уларни миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш ҳамда ислом маърифатининг асл қадриятларини сингдиришдан иборатдир.