Блог 2013
Автор: admin

Камолиддин Беҳзод издошлари

21.12.2017 | Рубрика:
Без названия

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2017 – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишлаб Бадиий академия тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича  “Камолиддин Беҳзод издошлари”  номли Республика ижодий танлов кўргазмаси бўлиб ўтди.

          Мазкур танловда Бадиий академия тасарруфидаги П.Беньков номидаги республика рассомлик коллежи, А.Хўжаев номидаги республика дизайн коллежи ҳамда Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи ўқувчилари “Тасвирий санъат” ва “Амалий санъат” йўналишлари бўйича ўз ижод намуналари билан иштирок этди.

          Таниқли рассомлар, санъатшунослар, бадиий таълимнинг етакчи педагогларидан иборат махсус комиссия танлов ғолибларини аниқлади. Махсус  комиссия хулосасига кўра, унда биринчи ўринга Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи ўқувчилари —  “Дарвиш” миниатюра  асари учун Муштарий Ҳусанова, “Она ва бола” ҳайкалтарошлик асари учун Рустам Эргашев муносиб топилди.

IMG_3545 IMG_3532 IMG_3549

Иккинчи ўрин Республика дизайн коллежи ўқувчиси, “Бахтли болалик” график асари муаллифи Ҳаётбек Мелибоев ва республика рассомлик коллежи ўқувчиси, “Карвон” миниатюра асари учун Сайидали Ботирхўжаевга берилди, учинчи ўринга эса  Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежи ўқувчилари — “Қишлоқ” номли рангтасвир иши учун Акбар Маматхонов ҳамда “Миллий удумлар” номли миниатюра асари учун Дурдона Ўктамова лойиқ  топилди.

IMG_3563 IMG_3565 IMG_3569