Блог 2013
Автор: admin

Акито Мизутанининг шахсий фотокўргазмаси

01.06.2018 | Рубрика:
1527855835

2018 йилнинг 31 май куни Самарқанд шаҳрининг “Чорсу” галереясида Япониянинг спорт бўйича биринчи фоторассоми Акито Мизутанининг шахсий фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазма  Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япониянинг Фотосаноат институти, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи ва Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галереяси ҳамкорлигида ташкил этилди.


Кўргазмада Япониянинг биринчи спорт фоторассоми Акито Мизутанининг барча спорт турларидан олинган 60та фотосуратлари намойиш қилинмоқда. Япон – ўзбек маданий алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида 2011 йилдан бери Япония фотосаноати институти томонидан Тошкентда 7 бор фотокўргазма ташкил қилинди. Шулардан бири Акито Мизутанининг шахсий кўргазмаси ҳақида Хироши Яно жаноблари шундай дейди: “Навбатдаги фотокўргазма спорт мавзусида. Биз ўзбекистонликларни қизиқтирадиган фотосуратларни саралаб олдик. Намойиш қилинаётган фотосуратлар ичида футбол бўйича япон профессионал лигасида ўйнаган ўзбекистонлик ўйинчи Мусаев ҳам бор”.

1527855835 1527855854 1527855873
Япония фотосаноати институти 1954 йилда ташкил топган. Ташкил этилган пайтда бу мажмуа Япон фотоназорат институти деб номланган. 35 йил ўтса ҳам, ҳозиргача нега ушбу ном билан аталганлигини унинг турли хилдаги экспорт назорати, фотоаппаратларни ўрганиш ва улар устида изланишлар олиб бориш, шу билан бирга, фотосаноатнинг халқаро миқёсдаги салоҳиятини кўрсатиш ва фотоаппаратлар сифатини оширишдаги ишлари тасдиқлайди. Фотосаноатда ҳам бошқа соҳалардаги каби катта янгиликларни кўриш мумкин. Айниқса, музей фотоаппаратлари 1989 йилда пайдо бўлган бўлса, япон фотосаноатида фотосалонлар 1991 йил апрель ойидан бошлаб фаолият олиб борган. 1991 йилнинг июнидан бошлаб эса фотосаноатда кутубхона ташкил этилган. Қўшимча қурилган ушбу кутубхона қошида шу йилнинг сентябрида фотоклиника иш бошлади. 1994 йилнинг майида Фотолаборатория ва студия очилгач, институт янги ном билан фаолият бошлади. Ҳозирда эса институт суратга оладиган муассасалар ва фотосуратларни кенгайтириш ҳамда улар маданиятини юксалтириш борасида иш олиб боради. Музей, фотосалон ва кутубхоналари хизмати ҳамда замонавий техникаси бўйича Япония Фотосаноати институти ягона ҳисобланади.

1527855892 1527855913
Институт ижрочи директори Хироши Яно жанобларининг саъй – ҳаракатлари билан бундай фотокўргазмалар Тошкентда бир неча бор ўтказилган. 2015 йилда япон фоторассоми Канако Сатонинг “Япония денгизлари сувости дунёси”номли шахсий фотокўргазмаси ва 2016 йилда Миро Итонинг “Ёруғлик ва умид йўли: ўзгармас космополитизмнинг Буюк ипак йўли билан чамбарчаслиги” номли фотокўргазмалари Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ўтказилган эди.
Фоторассом Акито Мизутани Акито Мизутани – 1940 йил Япониянинг Нагано префектурасида дунёга келган.
1965 йил Токио Фотосуратлар коллежини тугатган. Ҳозирги кунда профессионал фотосуратчи –тоғ – чанғи фрилансери, спорт бўйича ўзининг вилоятида энг малакали мутахассис саналади.
1981 йил фоторассом Коданся маданият нашриётининг мукофотига сазовор бўлган.
2002 йил – Дзюхати Фудзимото мукофоти совриндори.
2007 йил – Япония фотографлар уюшмаси аъзоси сифатида ёзувчилар уюшмасининг мукофотини қўлга киритган.
Ҳозирги кунда Акито Мизутани Япония спорти матбуоти уюшмасининг Президенти. Япония фотосуратчилар уюшмаси ва Халқаро спорт матбуоти ассоциацияси аъзоси.
Фоторассом спортга оид фотосуратлар олиш билан бирга, тўгаракда ёшларга суратга олиш техникасини ўргатиб келмоқда.
Кўргазма жорий йилнинг 11 июнигача давом этади.