Блог 2013
Автор: admin

“Менинг армиям-менинг фахрим” ғолиблари аниқ бўлди

09.01.2018 | Рубрика:
ТДФ2 1

9 январь куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим!” ижодий ишлар кўрик-танлови ўтказилди.Мамлакатимиз қуролли кучлари тизимида ўтказилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва ўрни, халқимизнинг тинчлиги, юртимиз фаровонлигини таъминлашда ҳарбий хизматчиларнинг ҳиссасини кенг тарғиб этишбаробарида Қуролли кучлар, Ватан ҳимоячиларининг ёрқин образини яратиш, халқ ва армия бирдамлигини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда Ватанга хизмат қилиш йўлидан бораётган ёшларда Ватанга садоқат туйғусини кучайтиришни мақсад қилган,IMG_4516 IMG_4514 IMG_4383 IMG_4449 IMG_4443

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Давлат музейи ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур кўрик танловда фотография, фотоколлаж, кўргазмали тарғибот плакат, панно, рангтасвир, графика, миниатюра йўналишларида 35 нафардан ортиқ муаллифнинг 50 га яқин ижодий ишлари ва 80 та фотоасарлари намуналари тақдим этилди. Профессионал рассом ва фотографлардан ташкил топган ҳайъат аъзолари томонидан ғолиблар аниқланди. Ҳайъат аъзолари қарорига кўра, фотография йўналиши бўйича Маъмуржон Турғунов 1-ўрин ва диплом, Баҳром Абдураҳмонов 2-ўрин ҳамда диплом, Амина Зокирова 3-ўрин ҳамда диплом билан тақдирланди.IMG_4368 IMG_4369 IMG_4490 IMG_4507 IMG_4490

Ушбу ижодий ишлар кўрик-танловининг рангтасвир, графика ҳамда миниатюра йўналишларида 1-ўрин ва дипломга Мирвоҳид Мирсаидов, 2-ўрин ва дипломга Ҳасан Эгамберидев, 3-ўрин ҳамда дипломга Муяссар Собирова муносиб топилди.