Блог 2013
Автор: admin

“МЕНИНГ АРМИЯМ – МЕНИНГ ФАХРИМ!” ижодий ишлар кўрик-танлови

08.01.2018 | Рубрика:
ТДФ2 1

2018 йил 9 январь куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим!” ижодий ишлар кўрик-танлови ўтказилади.

Ушбу кўрик-танлов Ўзбекистон Қуролли Кучлари Давлат музейи ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида бир неча йиллардан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Танловдан кўзланган мақсад: Ватан ҳимоячилари куни, Қуролли Кучлар тизимида ўтказилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва ўрни, халқимизнинг тинчлиги, юртимиз фаровонлигида ҳарбий хизматчиларнинг ҳиссасини кенг тарғиб этиш ҳамда Қуролли Кучлар, Ватан ҳимоячиларининг ёрқин, ижобий образини яратиш ва уни тарғиб этиш, халқ ва армия бирдамлигини мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматчилар ҳамда Ватанга хизмат қилиш йўлидан бораётган ёшларда Ватанга садоқат туйғусини уйғотишдан иборатдир.

Кўрик танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилди:

– фотография, фотоколлаж, кўргазмали тарғибот плакат, панно;

– рангтасвир, графика, миниатюра;

– ҳайкалтарошлик, халқ амалий санъати.

Профессионал ва ҳаваскор рассомлар, фотографларнинг диққат марказида Мустақиллик йилларида босқичма-босқич амалга оширилган ишлар, ҳар томонлама мукаммал, яхши қуролланган, техник таъминланган армияни ташкил этиш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиб бериш бўлади.

Танловда 35 дан ортиқ муаллифларнинг 50 га яқин  ижодий ишлари ва 80 та фотоасарлар, шунингдек, халқ амалий санъатининг бошқа турлари бўйича яратилган асарлар намуналари намойиш этилган.

Ғолиблар профессионал рассом ва фотографлардан ташкил топган ҳайъат аъзолари томонидан аниқланиб, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.