Блог 2013
Автор: admin

Муборак Йўлдошев 85 ёшни қаршилади

23.02.2018 | Рубрика:

Ўзбек миллий рангтасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган, бебаҳо дурдона асарлар муаллифи, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев саксон бешинчи баҳорни қарши олдилар.

IMG_9114

Асарларида Ватанимизнинг бой тарихи, буюк шахсларини жўшқин тараннум этган, халқ достонлари қаҳрамонларини меҳр-муҳаббат билан ифодалаган, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга ёрқин декорациялар яратган, кўп йиллар давомида талабаларга тасвирий санъат сабоқларидан дарс берган мусаввиримиз меҳнати давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвонига сазовор бўлди.

IMG_9059IMG_9060IMG_9064

Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевни  табаррук 85 баҳори билан қутлаймиз, ўзларига мустаҳкам соғлик, хонадонига файзу барака тилаймиз!