Блог 2013
Автор: admin

Нафосат, назокат, садоқат тимсоли

07.03.2018 | Рубрика:
10.01.2016 (14)

6 март куни Тошкент фотосуратлар уйида 8 март халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйи томонидан ташкил этилган кўргазма экспозициясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг фотосуратчилар шўъбаси аъзолари ҳамда ёш, иқтидорли фотографлар иштирок этди. Экспозицияда 75 га яқин сараланган асарлар тақдим этилди.Ҳаёт қувончи ва оила бахти аёллар – буви ва онажонларимиз, опа ва сингилларимиз хонадонларимиз, маҳалламиз, қолаверса, юртимиз ободлиги, тинчлиги ва фаровонлиги гаровидир. Бола дунёга келар, униб-улғаяр, жамиятда ўз ўрнини топар экан, унинг Ватанга, халққа муносиб фарзанд бўлиб етишишида онанинг ўрни беқиёсдир. Шоир таъбири билан айтганда, бир қўлида бешикни, иккинчи қўлида дунёни тебратган аёлларимиз бугунги кунда оилани саранжом-саришта қилиш билан бирга жамиятнинг барча соҳаларида самарали фаолият олиб бормоқдалар. Шундай экан уларнинг шарафига эзгу амалларни бағишласак арзирли.

IMG_7231IMG_7241IMG_7248
Ташкиллаштирилган кўргазма экспозицияларида аёлларимиз, қизларимиз ва қизалоқларимизнинг гўзал ва мафтункор чеҳралари тасвирланган турли композицион асарлар ва портретлар (Р.Шарипов, Г.Аванесян, Муҳаммад Амин, Е.Володина), бетакрор жозиба ва табиат фусункорлигини кўз-кўз қилувчи гуллар (“В.Соколов, Л.Аметов), баҳор манзаралари (С.Канаки, И.Садикзаде), аёл ва табиатнинг ажралмас бирлигини, уларнинг уйғунлашиб кетишини ифодаловчи жанрли фотоасарлар (С.Карандаев, Т. Ф. Аскарходжаев, Ю.Галушина) томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди.

IMG_7206 IMG_7199IMG_7228
Кўргазма экспозицияларидан Рустам Шарипов, Ленур Аметов, Искандар Содиқзода, Владимир Соколов, Сергей Карандаев, Муҳаммад Амин сингари кўп йиллик тажрибага эга бўлган забардаст уста-фотографлар бадиий фотосуратлари билан бир қаторда, Бобур Алимхўжаев, Гаянэ Аванесян, Татьяна Ермолаева, Диана Миндубаева сингари ёш фотографлар ишлари ҳам ўрин олди. Ушбу бадиий фотографиялар композицион ва пластик ечимининг мутаносиблиги, ранглар градацияларининг масрурлиги, лаҳзалар ва кайфиятларнинг усталик билан муҳрланганлиги, ҳолатлар ва мимикаларни зукколик ҳамда эпчиллик ила қайд этилганлиги билан қийматлидир.
Гўзал чеҳралар ва сўлим табиатни тараннум этувчи ушбу кўргазма томошабинларга таассурот бахш этишига умид қиламиз!