Блог 2013
Автор: admin

“Нафосат-2017” кўрик-танлови ғолиби

28.12.2017 | Рубрика:

“Нафосат-2017” кўрик-танловининг республика босиқичида Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн инстиути ўқитувчиси Олий ўрин совриндори бўди.

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси жорий йилнинг 6 декабрь куни бўлиб ўтган “Нафосат-2017” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида хотин-қизлар ўртасида менталитетимизга мос равишдаги миллий ва замонавий руҳдаги либосларни тарғиб этиш, кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий этишда олиб бораётган фаолияти ҳамда тадбирнинг Тошкент шаҳар босқичидаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчиси Дилфуза Турсунпўлатова Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 1-даражали дипломи билан тақдирланди.

26166126_148735849235940_4447894341520101707_n
Мазкур кўрик-танлов 4 асосий йўналиш – «Ишбилармон ва етакчи аёл», «Талаба қиз», «Ижодкор аёл» ҳамда «Эркин мавзу» бўйича ўтказилди.

25660030_148735972569261_6276198371636289501_n
“Нафосат-2017” кўрик-танловининг жорий йил 19 декабрь куни бўлиб ўтган Республика босқичида Дилфуза Турсунпўлатова Олий ўрин совриндори дипломи билан тақдирланди.

26056033_148736079235917_4560344966063581253_n