Блог 2013
Автор: admin

Рангтасвирчи рассом Аслиддин Исаев 70 ёшга тўлди

02.07.2018 | Рубрика:

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги (2017 йил), 1997 йилдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,  “Дўстлик” ордени (1999 йил), Ўзбекистон Бадиий академияси кумуш (2003 йил) ва олтин (2008 йил) медали соҳиби, ўнга яқин халқаро кўргазмалар иштирокчиси, рангтасвирчи рассом Аслиддин Исаев бугун 70 ёшга тўлди.

Хорижий давлатлар ва юртимизда ўттизга яқин шахсий кўргазмалар ташкил этган мусаввир асарлари бугунги кунда мамлакатимиз ҳамда АҚШ, Италия, Франция, Корея Республикаси, Германия, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда сақланади.

1522238214 _MG_7882

Фурсатдан фойдаланиб Аслиддин акани таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз, ижод илҳоми ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!