Блог 2013
Автор: admin

Рассом билан учрашув

28.12.2017 | Рубрика:

Рассом Андрей Есионов Ўзбекистон Бдиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бўлди.

2017 йилнинг 15 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган саньат мактаб-интернатининг катта залида ўқувчилар билан биргаликда шу мактаб-интернати собиқ ўқувчиси, қатор чет мамлакатларда кўргазмалар ўтказган машҳур рассом, Россия Федерацияси Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси Андрей Есионов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда рассом ўз ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ва эришган ютуқлари тўғрисида ўқувчилар билан ўртоқлашди. Таассуротларга бой руҳда ўтган учрашув давомида рассом ўқувчиларнинг ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб берди. Учрашув ниҳоясида ўқувчиларга дастхат улашди.

26047375_148575189252006_6881740999603033456_n