Блог 2013
Автор: admin

Рассом ва табиат

29.12.2017 | Рубрика:
galereya-art-tashkent

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Рассом ва табиат” анъанавий кўргазмаси очилди.

Унда рангтасвир, графика ва бошқа жанрдаги 200 дан зиёд ижодий ишлар намойишга қўйилган бўлиб, буларнинг орасида манзара, натюрморт йўналишларидаги асарлар алоҳида ўрин эгаллайди. Хусусан, М. Тошмуродов, И. Шин, Я. Салпикиди, А. Мирсагатов, И. Шин, Д. Мамедова сингари манзара жанри усталари билан бир қаторда, ёш рассомлар ижодидан ҳам намуналар намойиш этилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ландшафт ва интерьер дизайни кафедраси талабаларининг инсталляция, графика ҳамда ўзига хос ғояларни ичига олган бошқа лойиҳалари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Қолаверса, кўргазма меҳмонлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг ижодий ишларини кўздан кечиришлари мумкин. Иқтидорли ёш рассом Анвар Шодиевнинг хотирасига бағишлаб очилган мемориал қисмда мусаввирнинг этюдлари, манзара жанридаги асарлари намойиш этилмоқда.

6a485e86d15cfd7c8f9cbecf891cd783_XL

Кўргазма 2018 йилнинг 10 январига қадар давом этади.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.