Блог 2013
Автор: admin

РИСМИда “Озодалик куни”

26.02.2018 | Рубрика:
IMG_9638

Аввал маълум қилинганидек, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш асносида аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, пойтахтнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими фармойишга кўра жорий йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 24-25 февраль, 3-4, 10-11-март кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилинди. Шунингдек, Ободонлаштириш, тозалик ойлигини ҳамда “Озодалик куни” ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Фармойишда Тошкент шаҳар халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган “Озодалик куни”ни кўп қаватли уйлар атрофида тарғиб қилувчи ва ёшларни чорловчи шиорлар билан иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

IMG_20180226_125943 IMG_20180226_125946 IMG_20180226_125951
Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 24-25 февраль кунлари “Озодалик куни” бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб ҳудуди ва унинг атрофидаги ариқлар, кўчалар, йўлаклар, болалар майдончалари саришта ҳолга келтирилди.