Блог 2013
Автор: admin

РИСМИ ўқувчилари диплом билан тақдирланди

01.06.2018 | Рубрика:

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Учтепа тумани ҳокимияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа тумани кенгаши томонидан туман соғломлаштириш боғида ташкил этилган  “Ёзни “Камалак” билан ўтказ” лойиҳаси доирасида байрам тадбирларида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг бир гуруҳ ўқувчилари фаол иштирок этишди.

Тадбирда туманда жойлашган умумтаълим мактаблари билан бир қаторда РИСМИнинг рассомчилик бўлими ўқувчилари деворий газеталар, бахтли ҳаёт мавзусидаги расмлар ва ерга расм чизиш ижод жараёни, турли қувноқ ўйинлари билан фаол қатнашдилар.

20180601_100514
20180601_112153

 Байрамда қатнашган ўқувчиларга РИСМИ ўқувчилари мастер-класслар ўтиб беришди.

20180601_10041220180601_111111

Байрам якунида РИСМИ ўқувчилари ҳам махсус дипломлар билан тақдирланди.

20180601_114251