Блог 2013
Автор: admin

Хитой Халқ Республикасига сафар

23.05.2018 | Рубрика:

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов жорий йилнинг 22-28 май кунлари Хитой Халқ Республикасига хизмат сафарига жўнаб кетди.

Хизмат сафарининг биринчи куни Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти Хитой миллий бадиий академияси президенти Ян Сяо Ян билан учрашув ўтказди. Ўзаро суҳбат чоғида тобора ривожланиб бораётган маданий алоқлар,  “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида картина галереясини очиш масалалари муҳокама қилинди.

photo_2018-05-22_14-49-49 photo_2018-05-22_14-56-41 photo_2018-05-22_14-56-44 photo_2018-05-22_14-57-15