Блог 2013
Автор: admin

Шарқ нафис санъати ёшлар нигоҳида

05.03.2018 | Рубрика:
IMG_1044

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 2 март куни шу номли  кўргазма очилди.

Мазкур кўргазма илк бор 2017  йилда ташкил этилган эди. Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, шарқона нафис санъат турларининг ёшлар нигоҳида турлича акс этишини кенг намойиш этиш ҳамда иқтиорли ёшлар ишини юзага чиқариш мақсадида мазкур кўргазмани ҳари йили ўтказиш анъанага айланди.

Йил сайин кўргазма иштирокчилари сафи кенгаймоқда. Ўтган йили фақат Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Ҳаттотлик ва миниатюра” йўналиши битирувчи талаблари қатнашган бўлса, бу йил Сайёра Саидова раҳбарлигида институтнинг амалий санъат факультети профессор-ўқитувчилари  ва талабалари ҳам ўз асарлари билан иштирок этмоқда.

IMG_6901IMG_6907 IMG_6917

Экспозициядан институт педагоги, рассом-миниатюрачи  Беҳзод Хаджиметов ҳамда унинг шогирдлари томонидан яратилган нафис шарқона миниатюра асарлари билан бир қаторда заргарлик  ва кулолчилик буюмлари ҳам ўрин олган. Мазкур кўргазма  ёшлар учун миниатюра санъатида  янги услубларни яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Талаба ёшларнинг маданий меросимизни ўрганишга бўлган иштиёқи ва интилиши улар истеъдодининг равнақи ва маҳорати ошиб боришига туртки бўлади.

IMG_6923 IMG_6927 IMG_6937 IMG_6956

50 нафар ёш ижодкорнинг 100 дан ортиқ асари ўрин олган кўргазма 25 мартга қадар давом этади.