Блог 2013
Автор: admin

Эзгулик улашаётган мусаввира

03.07.2018 | Рубрика:
3

Шу йил 1 июль куни Тошкент Фотосуратлар уйида Stella Polare тахаллуси билан ижод қилиб келаётган Ҳулкар Юнусованинг “Recycle” номли шахсий кўргазмаси очилди. Кўргазма мақсади – экология масалаларининг жавобларидан бири бўлган, моддий шаклни изчил ўзгартириб турувчи айланма ҳаракатнинг ҳис этилиши ҳақида фикр алмашинишдир.

 “Recycle” инглиз тилидан «қайта ишлаш», «утиллаштириш» маъноларини англатади.

Бу долзарб муаммога кўпгина мамлакатлар чиқиндиларни навларга ажратиб ва қайта ишлов берганча  эътибор қаратишади. Қайта ишлаш жараёни қувватни айланишини эслатади, бунда эса табиатнинг қонунига мувофиқ бошланғиш манбъанинг қувватини сақлаб қолишади. Қувват йўқолмайди, у ўз шаклини ўзгартиради, улардан баъзилари бошқаларига қараганда кўп яшаб қолишади, бироқ оқибатда барчаси ўткинчи. Қайта ишлаш, моҳиятан эса эврилиш, табиатан боғлиқ бўлиб табиий жараён (буғланиш ёмғирга айланади, маҳсулотлар чириндига ва бошқ.)саналади ва бу рассом ижоди учун ҳам манба бўлиб хизмат қилди. Худди шунингдек, у «биринчи ҳаёти сўнган» предметлардан фойдаланди. Бу предметлар ташлаб, тўкиб юборилиши керак эди, чунки уларнинг мавжудлигига чек қўйилган эди. Улар ижодкор санъатида қўлланилиши билан мавжудликнинг янги мақсадига хизмат қилишди, кейинги эврилишгача бўлган аҳамиятларини қўлга киритишди.

dsc0024

Ҳамма нарса ибтидога эга ва сабаб-оқиқибатий боғлиқлигига кўра янги шаклда ҳаётини давом эттира олади. Табиат эса айнан шунга кўра, яъни бизга ўзининг бетакрорлигини эслатувчи қайтарилмас дақиқалари билан гўзал ва у бизни ҳиссиётларимизни ҳозирги, оний дақиқаларга муҳрлаб қўйишга мажбур қилади.

— Қайта ишлаш моҳияти – бу худди шунингдек, менинг ўз ҳаётимни қайта шакллантиришдир. Мен бир соҳадаги кечинмаларим, хотираларим, тажрибаларимни  бошқа соҳада амалда қўлладим. Худди шу тариқа ҳар бир инсон ўз мақсадига эририш учун эврилганча, ўзини қайта шакллантиради,— дейди Ҳулкар Юнусова.

dsc0148

Рассом ҳақида сўзлаганда, таъкидлаш керакки, Ҳулкар барча ишларига Stella Polare – Қутб юлдизи дастхатини битади. Бу  ўз исми Ҳулкарнинг таржимасидир. Асл исми унинг тахаллусини ҳам аниқлаб берди.

У Ўзбекистонда туғилиб ўсди, ҳозирда Францияда яшаб, ижод қилади.

Иқтисод ва бошқариш соҳасида ўқишдан кейин, у Францияда 7 йил доришунослик саноатида ишлади.  Мусаввира учун бахт рисоладагидек аёл бўлиш билан бирга эзгулик улушиб туриш ҳамдир.

dsc0056dsc0093

 

Ҳулкарнинг кўргазмалари:

2018  – “Art Shopping” в Carrousel du Louvre  арт салонида иштироки.  Париж, Франция.

2018 – Россия Федерациясининг Франциядаги элчихонасида «Россиянинг барча ранглари» халқаро фестивалида иштироки. Париж, Франция.

2018 – «Аёл» шахсий кўргазмаси. LCL Versailles Paroisse банки биносида. Версаль, Франция.

2018 – “Show Art” гуруҳий кўргазмада иштироки. Астория меҳмонхонаси, Санкт-Петербург, Россия.

2016  –  «Стелла Поларе» шахсий кўргазмаси. Альянс Франсэз, Tошкент, Ўзбекистон.

2016  – «Oда Лиллю» шахсий кўргазмаси. Лилль, Франция.

2016  – «Қалбга саёҳат» шахсий кўргазмаси. LCL банки биносида, Версаль, Франция.

2016 – «Версал уфорлари» шахсий кўргазмаси. LCL банки биносида, Версаль, Франция.

dsc0036