Блог 2013
Автор: admin

“Эски шаҳар” гуруҳи кўргазмаси

22.12.2017 | Рубрика:
Без названия

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Эски шаҳар” гуруҳининг “Эски шаҳарга саёҳат”номли кўргазмаси очилди. 2013 йилда ташкил топган “Эски шаҳар” гуруҳи Дилором Мамедова, Абдуҳаким Каримов ва Дилмурод Юлдашев каби забардаст ижодкорлардан иборат.

Гуруҳ вакиларининг ҳар бири турли йўналишда ўзига ҳос ижод қилади. Дилором Мамедова асарларида асосан гўзал юртимиз манзарасини, тарихий ва меъморчилик ёдгорликларини тасвирлайди.Ижодкор ҳар бир асарида барчамизга ёшлигимиздан таниш ва қадрдон бўлган, райҳон ҳиди уфуриб турган айвонлар, иссиқ ширмой патирлар пишаётган тандирлар, пастаккина сомон уйларни ёрқин тасвирлайди.

IMG_3621 IMG_3578 IMG_3579IMG_3589 IMG_3582

Рассом Абдуҳаким Каримов асарларида асосан Алишер Навоий, Умар Ҳайём, Паҳлавон Маҳмуд, Фирдавсий, Машраб, Лутфий, Фурқат каби Шарқ мумтоз шеърияти намояндалари асарлари ва ижодига мурожаат қилиб, Шарқ мумтоз мусиқаларидан илҳомланиб дўстлик, инсонийлик, меҳр-муҳаббат, вафо, висол мавзулари мазмуни моҳиятини кенг очиб берувчи миниатюра ва рангтасвирнинг ўзаро уйғунлашган кўринишидан санъат асарлари яратиб келмоқда. Академик реализм йўналишида ижод қиладиган истеъдодли рассом Дилмурод Юлдашев мўйқаламда юртимиз жамолини тасвирлайди, ўз асарларида она табиатимизнинг жозибасини мадҳ этиб, такрорланмас манзарасини акс эттиради.

Ушбу кўргазма гуруҳ аъзолари томонида йил давомида амалга оширилган тадбирлар ва кўргазмалар билан боғлиқ фаолиятнинг йил сарҳисобидир. Йил давомида гуруҳ бир қатор тадбирларда иштирок этди. Жумладан, жорий йил Россиянинг Челябинск шаҳрида “Уч нигоҳ ” номли кўргазма намойш этилди. Хитойда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

IMG_3594 IMG_3601

70 дан ортиқ ижодий асарларни намойиш этаётган ушбу кўргазма 2018 йилнинг 15 январига қадар давом этади.