Блог 2013
Автор: admin

Япон хаттотлиги устаси

11.06.2018 | Рубрика:
IMG_2120+

2018 йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон хаттотлиги устаси Каори Исидзиманинг шахсий кўргазмаси ва анъанавий япон хаттотлиги бўйича маҳорат ошириш дарси бўлиб ўтди.


Какидзомэ – амалиётдаги японча ном бўлиб, хаттотликдаги биринчи машқ ҳисобланади ҳамда чўтка ва тушь ёрдамида қоғозга бирон – бир ҳикматли сўзни ёзиш мумкин.Каори ИсидзимаКаори Исидзима – 2000 – 2004 йилларда Япония хаттотликни ўргатиш уюшмасида ишлаган. 2005 йилдан 2008 йилгача Карлово университетининг “Ю-Ю” галереясида хаттотликдан дарс берган.

1528438386

SONY DSC

SONY DSC

Ўзининг ишларини Чехиядаги “Които” фирмасида намойиш қилган ва турли маданий тадбирларда иштирок этган.2009 йилдан бошлаб Япония фондининг япон маданияти бўлимида хаттотлик бўйича сабоқ бериб келади. Россиянинг турли шаҳарларида (Санкт – Петербург, Екатеринбург, Челябинск, Пермь, Красноярск) ҳамда чегарада жойлашган Беларусь, Туркманистонда хаттотлик тақдимоти ва маҳорат ошириш дарсларини ўтказган.

SONY DSC

SONY DSC

Мукофотлари:1998 йил–Япониялик талабалар кўргазмасида Хаттотлик кўргазмалар уюшмасининг “хаттотлик бўйича энг зўр иш” мукофоти билан тақдирланган.2000 – 2004 йиллар – Хаттотлик кўргазмалар уюшмасининг мукофоти совриндори. 2003 йилда махсус мукофот билан тақдирланган.2003 йил – японияликларга онлайн – ўргатиш бўйича рағбатлантирувчи мукофот эгаси.