Блог 2013
Автор: admin

“Ёзги туш”

12.06.2018 | Рубрика:
IMG_2120+

2018 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Жиззахлик рассом Валерий Повариниснинг “Ёзги туш” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг рангтасвирда ишланган 50 дан ортиқ ишлари намойиш қилинди.

Валерий Поваринис – 1982 йил Жиззах шаҳрида туғилган. 1997 йил Санъат мактабини тугатгач, Жиззах шаҳридаги Б. Зокиров номидаги Санъат билим юртига ўқишга кирди. Валерий Повариниснинг ижоди 2005 йилдан бошлаб қизғин тусга кирди. Жиззахда нишонланганНаврўз байрамидаги кўргазмада асарлари билан илк бор иштирок этди. 2007 йилда Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

SONY DSC

SONY DSC

Валерий Поваринис ижоди мавзуларнинг ранг – баранглиги билан ажралиб туради. Ижодкор “Тунги сайр”, “Деразадаги мушук”, “Қўмсаш”, “Бўёқчининг парвози” каби асарларида ўткир фалсафий фикрлашга ҳаракат қилган. Санъатнинг графика услубини ранглар билан уйғунлаштиришда рассом маҳоратини кўриш мумкин. Айниқса, рассом “Бўёқчининг парвози” асарида баландликда худди альпинистлар каби арқон ёрдамида учаётган бўёқчининг ҳиссиётларини беришга ҳаракат қилган. Бироз қўрқув ва ишга бўлган иштиёқ бўёқчини ҳақиқий қаҳрамонга айлантирган. Шунингдек, “Хонаки балиқлар” асарида айнан денгиз ёки кўлда яшайдиган балиқлардан кўра хонадондаги балиқларнинг осойишталиги ва хавфсизлигини тасвирлаган.

SONY DSC

SONY DSC
Шахсий кўргазмалари:
2007 йил – Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галереяси
2010 йил – Самарқанд шаҳридаги “Айсель” санъат галереясидаги “Ёмғир кучи” номли шахсий кўргазмаси
2012 йил – Самарқандда “Карвон туши” номли шахсий кўргазмаси
2012 йил – “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” иштирокчиси.
2013 йил – Москва шаҳридаги “Салон – 2013. Жараён” халқаро кўргазма иштирокчиси.
2013 йил – Казань шаҳрида “Шарқ карвони” номли ҳамкорлик кўргазмаси
2013 йил – Самарқанд шаҳридаги “Айсель” санъат галереясидаги “Ойнадаги нур” номли шахсий кўргазмаси
2014 йил – “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” иштирокчиси.
2015 йил – Самарқанд шаҳридаги “Айсель” санъат галереясидаги “Ко билан ўйин” номли шахсий кўргазмаси
2016 йил – Самарқанд шаҳридаги “Айсель” санъат галереясидаги “Лимонли чой” номли шахсий кўргазмаси
2017 йил – Самарқанд шаҳрининг юбилейи муносабати билан ҳамкорликдаги кўргазма
2018 йил – Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Ёзги туш” номли шахсий кўргазма.
Рассом Валерий Повариниснинг “Ёзги туш” номли шахсий кўргазмаси жорий йилнинг 21 июнигача давом этади.