Блог 2013
Автор: admin

Ёшлар кўргазма-танлови

03.07.2018 | Рубрика:
20180630_113148

28 июнь куни Нукус медицина коллежида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан ёш ҳунарманд, тадбиркор ва рассомларни рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон ватаним менинг» шиори остида ёшлар кўргазма-танлови бўлиб ўтди.

Танловда 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар ўзларининг 100 га  яқин рангтасвир ва графика асарлари билан қатнашди. Танлов иштирокчиларининг асарларида ватанпарварлик туйғулари, туғилиб ўсган жойга муҳаббат, миллий урф-одатларга ҳурмат ва она табиатимизни асраб-авайлаш каби мавзулар асосий ўринни эгаллади. Энг яхши санъат асарлари ҳайъат аъзолари томонидан танлаб олиниб, муаллифларга диплом ва ҳомийлар совғалари топширилди.

IMG_20180702_161930_686 IMG_20180628_194323_420

30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «30 июнь – Ёшлар кунини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 12-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан биргаликда Нукус шаҳрида жойлашган «Истиқлол» болалар дам олиш марказида «Ёшлар сайили» ташкил этилди.

P80628-094219P80628-094150

Тадбир давомида санъаткорлар, ҳунармандлар ва рассомлар иштирокида саҳналаштирилган концерт дастурлари, кўргазма ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди. Сайил доирасида уюштирилган кўргазмада асосан ёшлик нафаси уфириб турган, ижодкорнинг ҳаётга ўзгача муносабати, байрамона кайфиятга эга,  беғубор ёшлик туйғулари акс этган ўнлаб  ёш рассомлар ижод намуналари ўрин олди.

20180630_11323020180630_103417 20180630_101236 20180630_101203

Шу билан бир қаторда ёш ижодкорлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб, сайил манзаралари акс этган бир қанча байрамона асарлар яратилди. Кўргазма ва маҳорат дарслари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди ва яхши таасурот қолдирди.