Блог 2013
Автор: admin

Ёш иқтидор эгалари кўргазмаси

01.06.2018 | Рубрика:
20180530_112036

30 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  «Ер куррасида тинчлик» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазма Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши «Камалак» болалар ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ демократик партияси Қорақалпоғистон Кенгаши  билан ҳамкорликда ташкил этилди.

20180530_112416 20180530_112844 P80530-101121 P80530-101441
Кўргазмадан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби, шунингдек, 12- сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, 22-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг 150 га яқин рангтасвир, графика ва ҳунармандчилик асарлари ўрин олган.

P80530-101816

Йиғилганлар ёш иқтидор эгаларининг Ватанимиз асойишталиги, миллийлигимиз нафаси уфириб турган урф-одатларимиз, гўзал табиатимиз ва мусаффо осмонимиз акс эттирилган асарлардан баҳраманд бўлишди. Беғубор болалик ўй-хаёллари тасвирланган бу асарлар тажрибали рассомлар томонидан юқори баҳоланиб, санъат мухлисларида илиқ таассуротлар қолдирди.

P80530-101732_1P80530-101641

Кўргазма иштирокчилари ташкилотчилар ва  ҳомийлар томонидан сертификат, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.

20180530_113552