Блог 2013
Автор: admin

Ёш рассомнинг маҳорат сабоғи

04.12.2017 | Рубрика:

Қорақалпоғистон Республикаси Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ёш ижодкор рассом Науриз Айтмуратов ўз маҳорат дарсини ўтказди.

Ёш рассом ўз тажрибасини иш жарёнида намуналар орқали намойиш этди. Иштирокчилар билан тасвирий санъатнинг рангтасвир йўналишига оид асосий қоида, услублари ва хусусиятлари ҳақида ўртоқлашди. Қизғин ўтган маҳорат сабоғида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ташаббуси билан баркамол авлодда тасвирий санъатга қизиқишни орттириш мақсадида ўтказилди.

24129736_131888200920705_370459506871111392_n