Блог 2013
Автор: admin

Ўзбекистон-Хитой рассомлари ижодий алоқалари ривожланмоқда

01.06.2018 | Рубрика:

Ўзбекистон ва Хитой рассомлари ўртасидаги ўзаро дўстлик, ижодий алоқаларни янада ривожлантириш, Хангжоу Бадиий академияси билан ҳамкорлик Меморандумини имзолаш мақсадида шу йилнинг 21-28 май кунлари Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари уюштирилди.

Хизмат сафарининг биринчи куни Хитой Бадиий академияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Хитой Бадиий академияси президенти Ян Сяо Ян билан “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва Хитой рассомлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Хитойда ўзаро кўргазмалар уюштириш, икки мамлакат рассомларининг алмашинув маданий лойиҳаларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

photo_2018-05-22_14-56-41

Хитой Бадиий академияси ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти Хангжоу Бадиий академиясига ташриф буюрди. Ташриф давомида Хангжоу Бадиий академияси фаолияти билан яқиндан танишилди ҳамда Хангжоу Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

photo_2018-05-22_14-49-49

Хитой томони билан икки мамлакат рассомларининг Хитой ва Ўзбекистонга ҳар йили мунтазам равишда ташриф буюришлари, ташриф уюштирилган ҳудудлардаги мусаввирлар билан ўзаро ҳамкорликда асарлар яратишлари, яратилган асарларнинг кўргазмасини ташкил этиш масалалари келишиб олинди.

photo_2018-06-01_19-37-53

Томонлар ўз ҳудудларида бўлиб ўтадиган халқаро нуфуздаги тадбирларда бир-бирларига маълумот беришлари ҳамда ўз вакилларининг мазкур тадбирларда иштирок этишларини таъминлашга келишиб олдилар.