Блог 2013
Автор: admin

Ўзбек миниатюра санъати Францияда намойиш этилди

11.01.2018 | Рубрика:

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, замонавий ўзбек миниатюра санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган истеъдодли рассом Даврон Тошев яқинда Франция бўйлаб ижодий сафардан қайтди. Мусаввир бир ой давомида Франциянинг Париж, Тулуза, Страсбург, Монлюсон, Ангулем шаҳарларида бўлиб, санъат ихлосмандларига ўзининг 40 дан ортиқ асарлари ўрин олган шахсий кўргазмасини тақдим этди. Шу билан бирга ўзбек миниатюра мактабининг ўзига хос анъаналарига бағишлаб маҳорат сабоқлари ўтказди.

IMG_3382 IMG_3377

Шарқ миниатюраси адабиёт, тасаввуф, тарих, фалсафа билан боғлиқ қадимий санъат тури ҳисобланади. Бугунги кунда ана шу санъат турининг мактаблари анъаналарини ўрганиб, қайта тиклаётган рассомлар ижоди кишини қувонтиради. Жумладан, “Устоз ҳузурида”, “Мутолаа”, “Кўнгил баҳори”, “Шоҳ саройида”, “Малика”, “Баҳром қора қасрда”, “Шоҳона ов”, “Минг бир кеча”, “Шоҳ ва чўпон” каби асарлари билан мухлислар эътиборини қозонган муаллифнинг боқий меросдан илҳом олиб яратган миниатюра асарларида XVI аср Бухоро мактаби йўналишининг шаклу шамойилини кўриш мумкин.

Даврон Тошевнинг ўтказган шахсий кўргазмаси, ўзбек миниатюра мактабининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида Франция  матбуотида ҳам ёзилди.

IMG_3373IMG_3375IMG_3376

Мусаввир  диплом билан тақдирланди.

IMG_3387

Истеъдодли рассомга ижодий фаолиятида янги ютуқлар тилаймиз.