Блог 2013
Автор: admin

ҲАМДАРДЛИК

09.07.2018 | Рубрика:

          Ўзбек миллий рангтасвир санъати оғир жудолика учради. Миллий рангтасвир санъатимиз ривожига улкан ҳисса қўшган, бебаҳо дурдона асарлар муаллифи, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев шу йил 8 июль куни 85 ёшида вафот этди.

       28277145_193424251428844_3580508398284938087_n

М.Йўлдошев ўз асарларида Ватанимизнинг бой тарихи, буюк шахсларини жўшқин тараннум этди, халқ достонлари қаҳрамонларини меҳр-муҳаббат билан ифодалади, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга ёрқин декорациялар яратди, кўп йиллар давомида талабаларга тасвирий санъатдан сабоқ берди.

М.Йўлдошевнинг миллий рангтасвир санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвони билан мукофотланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси атоқли рассом, меҳрибон устоз, камтарин инсон Муборак Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига, яқинларига  чуқур ҳамдардлик билдиради.