Блог 2013
Автор: admin

Ҳиссамиз бўлиши керак…

28.02.2018 | Рубрика:

Жонажон юртимизда  туризмни  ривожлантириш  истиқболлари тобора янги босқичга кўтарилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, сайёҳлик мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 2017 йил 16 августдаги қарори билан 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқлангани, шу йил февраль ойининг ўзида давлатимиз раҳбарининг мазкур соҳага доир 4 та муҳим ҳужжати қабул қилингани туризм ривожига юксак эътибор қаратилаётганидан далолатдир. Муҳими, юртимизда  туризмнинг  ривож  топиши   аҳоли  бандлигини  таъминлаш, мамлакатимиз фаровонлиги  юксалишига ҳам катта  ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар йили диёримизга  2 миллион нафардан ошиқ сайёҳ ташриф  буюради. Ҳозирги  кунда сайёҳлар  учун  маданий-тарихий  хамда   экотуризм энг қизиқарли йўналишга айланиб  бормоқда. Жумладан, қадимий  обидалар, зиёратгоҳлар,  тарихий  қадамжолар ва гўзал  она табиатимиз  хорижлик сайёҳларни тобора кўпроқ  ўзига  ром  этмоқда. Бундан,  албатта,  қувонмоқ керак.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

23

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Гап шундаки, юртимизда  туризмни  ривожлантириш  омиллари  бисёр. Ватанни  жон  дили  билан  севган  ҳар бир фуқаро  ўзининг  фаол  ҳаракати  билан  бу  соҳага  ўз  улушини  қўшиши  мумкин. Бу  борада  давлат  томонидан   бир қанча  имтиёзлар берилмоқдаки, бундан  унумли  фойдаланиш  лозим. Масалан,  ижодий  иш  билан  шуғулланувчи фоторассомларимиз  ҳам  туризм  ривожига  ўз  ҳиссасини қўшишлари  мумкин. Савол туғилади: қандай  қилиб?  Биз  фотоижодкорлар,  хоҳлаймизми йўқми,  ҳар  йили  юртимиз  бўйлаб   асарларимизга   теша тегмаган  фотосюжет  излаб,  сафарларда  бўламиз. Сафар  давомида юртимиздаги  тарихий  обидаю,  салобатли  миноралар, қадим миллий  анъаналаримиз, жаннатмакон табиатимиз  манзараларидан  ўнлаб-юзлаб  лавҳаларни  тасвирга муҳрлаймиз.  Шуларни ичидан  энг  сара  фото ишларимизни ҳамкорлик  асосида  мавжуд  туристик компанияларнинг  ижтимоий  тармоқларида жойлаштириб,  интернет  саҳифаларида  кенг  ёритиш  керак.

SAMSUNG CAMERA PICTURES

86

Шу билан  бирга мамлакатимиз ва хорижда  ўтказиладиган  халкаро  туристик  кўргазмалар  павильонларида  озод юртимизни мадҳ  этувчи  фотокўргазмаларга  ҳам  жой  ажратилса,   айни  муддао  бўларди.   Кўргазмаларда  диёримизнинг  мафтункор  масканлари  акс  этган, йирик  планларда  тасвирланган  фотосуратлар юртдошларимиз ва  хорижликларни ўзига оҳанрабодек тортиши,  сайёҳатга  чорлаши  табиий. Бу  билан  фотоижодкорлар  ҳам  қайсидир  маънода   диёримизда  туризмнинг фаоллашувига ўзининг  муносиб  ҳиссасини  қўшган  бўларди.

Копия DSC_3421Гуллаб-яшнаётган  юртимиз жамолини  туристик  кўргазмалар, газета-журналлар, ижтимоий  тармоқлар  саҳифаларида  кенг ёритсак кўнгилдагидек бўларди. Мустақиллик  шарофати  билан  давлатимизни  бутун  жаҳон тан олди. Шундай экан,  юртимизда дунё аҳли ҳавас  килса  арзийдиган  бой маданий-тарихий манзилларимизни сайёҳларга  кўз-кўз  қиладиган, имкониятдан тўлиқ ва самарали фойдаланадиган  вақт келди. Қолаверса, давлатимиз  раҳбари ҳам  сайёҳларни  юртимизга  жалб  қилишда ҳамма имкониятлардан  самарали фойдаланиш  кераклигини қайта-қайта  таъкидлаб  турибдилар.

            Султонбой  Деҳқонов, 

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси,

фоторассом