Arxiv
Muallif :admin

«Изюм…»

13.06.2018 | Bo`lim:
Без названия

Хакназарова Динара Баходировна турли услуб ва йуналишларда ижод кила бошлаган ёш рассом. У 1999 йил 15 декабрда Тошкентда таваллуд топган. 151-сонли Урта умумтаълим мактабини 2015 йили тугатган. 9 ёшидан бошлаб Арт-Бюродаги ”Колибри” номли расм, мода ва дизайн курсларига катнай бошлади.

to`liq oqish →


Muallif :admin

“Ёзги туш”

12.06.2018 | Bo`lim:
IMG_2120+

2018 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Жиззахлик рассом Валерий Повариниснинг “Ёзги туш” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада рассомнинг рангтасвирда ишланган 50 дан ортиқ ишлари намойиш қилинди.

to`liq oqish →

Muallif :admin

Япон хаттотлиги устаси

11.06.2018 | Bo`lim:
IMG_2120+

2018 йилнинг 9 июнь куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон хаттотлиги устаси Каори Исидзиманинг шахсий кўргазмаси ва анъанавий япон хаттотлиги бўйича маҳорат ошириш дарси бўлиб ўтди.

to`liq oqish →


Muallif :admin

”Этюд”

| Bo`lim:
IMG_9969

Марказий кУргазмалар залида 2018 йилнинг 8 июнь куни «Круг и. . . » ижодий гурухининг ”Этюд” бадиий кУргазмасини очилиш маросими булиб утди. Бу гурух ун бир йил давомида томошабинларни Узларининг асарлари билан мафтун килиб, узига хос экспериментал вернисажлари билан барчага завк улашиб келмокдалар. Хар бир янги кУргазма аник бир максадли мавзуга йУналтирилган — ”Карама-каршиликлар”, ”Акс”, ”Еруглик” ва х.к. Бу йилги кУргазмада асосий урин плэнердаги Этюдларга берилган, улар хар бир рассомнинг ижодий жараёнида асосий омил булиб хизмат килади.

to`liq oqish →


Muallif :admin

АНОНС!

08.06.2018 | Bo`lim:
IMG_0369-

Бугун,  8 июнь куни соат 18:00 да Тошкент фотосуратлар уйида “Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги барқарор ҳамкорлик йўлида:Анъанавий қадриятлар ва янги уфқлар” номли фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

to`liq oqish →

Muallif :admin

Маҳорат дарси

| Bo`lim:
IMG_2120+

Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон кимоноси бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди. Япон тилида кимоно сўзи “кийим”, аниқроғи “ёфуку” деб аталади. “Кимоно” сўзи умумлашган тушунча бўлиб, унинг бир неча турлари мавжуд:

to`liq oqish →

Muallif :admin

“Ислом маданияти равнақ топган юрт”

07.06.2018 | Bo`lim:
IMG_4083

Қадим тарихдан юртимиз мутафаккирлар диёри сифатида ислом оламида машҳур бўлиб келган. Буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий мероси асрлар оша нафақат халқимиз, балки бутун мусулмон дунёси маърифати учун бугунги кунда ҳам эътиборли манба бўлиб хизмат қилаётгани бунинг ёрқин далилидир. Мовароуннаҳр диёрини Ислом дарахтининг серҳосил шоҳларига қиёсланиши аждодларимизининг ислом тамаддуни ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун берилган юксак эътироф ҳисобланади.

to`liq oqish →

Muallif :admin

АНОНС!

05.06.2018 | Bo`lim:
IMG_2120+

Шу йилнинг 11 июнь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида галереясида рангтасвирчи рассом Валерий Повариниснинг “Ёзги туш” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади.

to`liq oqish →

Muallif :admin

АНОНС!

| Bo`lim:

2018 йилнинг 7 июнь куни соат 16:00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида япон кимоноси бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтади.

to`liq oqish →

Muallif :admin

“Биз бахтли болалармиз!”

04.06.2018 | Bo`lim:
IMG_2120+

2018 йилнинг 2 июнь куни соат 16.00да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида 1 – июнь – Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг анъанавий “Биз бахтли болалармиз!” номли кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.
Яккасарой тумани “Баркамол авлод” болалар маркази 2011 йилда ташкил қилинган. Марказ 3та йўналиш бўйича иш олиб боради: 1. Бадиий ижодиёт; 2. Техник; 3. Экология ва ўлкашунос.

to`liq oqish →


Muallif :admin

Ўзбекистон-Хитой рассомлари ижодий алоқалари ривожланмоқда

01.06.2018 | Bo`lim:

Ўзбекистон ва Хитой рассомлари ўртасидаги ўзаро дўстлик, ижодий алоқаларни янада ривожлантириш, Хангжоу Бадиий академияси билан ҳамкорлик Меморандумини имзолаш мақсадида шу йилнинг 21-28 май кунлари Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари уюштирилди.

to`liq oqish →

Muallif :admin

Акито Мизутанининг шахсий фотокўргазмаси

| Bo`lim:
1527855835

2018 йилнинг 31 май куни Самарқанд шаҳрининг “Чорсу” галереясида Япониянинг спорт бўйича биринчи фоторассоми Акито Мизутанининг шахсий фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Кўргазма  Ўзбекистон Бадиий Академияси, Япониянинг Фотосаноат институти, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи ва Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” галереяси ҳамкорлигида ташкил этилди.

to`liq oqish →


Muallif :admin

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида

| Bo`lim:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

 ф а р м о й и ш и

1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида кўп миллатли Ўзбекистон халқи жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан ортиғи ҳалок бўлди, 133 мингга яқини бедарак йўқолди, 60 мингдан зиёди ногирон бўлиб қайтди.

to`liq oqish →

Muallif :admin

РИСМИ ўқувчилари диплом билан тақдирланди

| Bo`lim:

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Учтепа тумани ҳокимияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Учтепа тумани кенгаши томонидан туман соғломлаштириш боғида ташкил этилган  “Ёзни “Камалак” билан ўтказ” лойиҳаси доирасида байрам тадбирларида Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг бир гуруҳ ўқувчилари фаол иштирок этишди.

to`liq oqish →

Muallif :admin

Ёш иқтидор эгалари кўргазмаси

| Bo`lim:
20180530_112036

30 май куни Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазма саройида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  «Ер куррасида тинчлик» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

to`liq oqish →

Muallif :admin

«Биз серқуёш юрт фарзандларимиз»

| Bo`lim:
IMG_1044

Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонида “1 Июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида ўтказилаётган ҳафталик доирасида Тошкент вилояти Янгийўл ва Ангрен туманларида жойлашган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабларнинг ўқувчиларининг қўл меҳнати билан яратилган асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

to`liq oqish →

Muallif :admin

Ер куррасида тинчлик

| Bo`lim:
18 сентября 2009. ТДФ. Проект субкультуры (115)

Ҳар йили мунтазам равишда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлардан бири Республикамиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик-танловидир.

to`liq oqish →

Bo`limlar:
Arxiv: