loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Беньков издошлари» кўргазмаси очилди

Бугун, 29 август куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Беньков издошлари” номли кўргазма очилди.

Кўргазма экспозициясида Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ижодкор устозлари ва Ўзбекистон Бадиий академияси академикларининг асарлари намойиш этилмоқда.

Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби 105 йиллик тарихга эга бўлиб, жаҳон тасвирий санъат ривожига муносиб ҳисса қўшган Рахим Ахмедов, Абдулхақ Абдуллаев, Неъмат Кўзибоев, Рўзи Чориев, Ортиқ Файзулллаев, Владимир Бурмакин, Леким Ибрагимов, Баходир Жалолов, Жавлон Умарбеков, Алишер Мирзаев, Акмал Нуридинов, Рустам Худойберганов каби Республикамизнинг атоқли рассомлари мазкур масканда таҳсил олишган.

Кўргазмада мактабда самарали фаолият олиб бораётган 70 нафар ижодкор ўқитувчиларнинг, академикларнинг 300 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.

Кўргазмага қўйилган ҳар бир асарда муаллифларнинг ўзига хос услубини кўриш мумкин.

Рангтасвир турлари, графика, локли миниатюра, ёгоч ўймакорлиги, ҳайкалтарошлик, бадиий кулолчилик, тарихий театр либослари санъати рассоми йўналишида яратилган ва кўргазмадан ўрин олган асарлар тасвирий ва амалий санат ихлосмандлари, етишиб келаётган ёш рассомлар ҳамда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар учун маҳорат дарси бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон юртимиз мўйқалам усталари томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрамига туҳфа бўлди.

Кўргазма бир ой давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.